Наманган вилоятининг Чортоқ, Давлатобод, Уйчи, Поп туманларидаги хонадонларда ёнғин юз берди. Бу ҳақда вилоят ФВБ матбуот хизмати хабар қилди.
14 январь куни Чортоқ туманидаги «Комиллик» МФЙ, Давлатобод туманидаги «Нуробод» МФЙ, Уйчи туманидаги «Обод» МФЙ ҳудудидаги хонадонларда ёнғин юз берган. 15 январь куни эса Поп тумани «Гузар» МФЙ ҳудудида жойлашган хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлган.
Содир бўлган ёнғинлар ёнғин қутқарувчилар томонидан бартараф этилган. Ҳодиса оқибатида куйиб тан жароҳати олган ҳамда ҳалок бўлган фуқаролар йўқ.
Ёнғинларнинг аксарияти хонани иситиш мақсадида фойдаланилаётган газ, ўтин, кўмир ва бошқа ёқилғиларни узоқ вақт ёқиб назоратсиз қолдирилиши оқибатида содир бўлаётгани аниқланган.
Ҳозирда содир бўлган ёнғинлар юзасидан терговга қадар суруштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга доир: Тошкент вилоятида бир-бирига туташ хонадонларда ёнғин юз берди (видео)
Изоҳ (0)