Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида машиналар гуруҳ бўлиб ҳаракатлангани аниқланди. Бу ҳақда ЙҲХХ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Сариосиё кўчасида ҳайдовчилар йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солиб, гуруҳ бўлиб ҳаракатланган ва уларнинг йўловчилари автомашинадан тана қисмини чиқариб олган.
Ушбу ҳолатни 2002 йилда туғилган А.Қ., 2003 йилда туғилган А.А. ва 2004 йилда туғилган Д.А. содир қилгани аниқланган. Улар билан профилактик суҳбатлар ўтказилган.
Шунингдек, ҳолат юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 129-моддаси (Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи гуруҳ бўлиб ҳаракат қилишда қатнашиши) ва 138-моддаси (Пиёдалар ва йўл ҳаракати бошқа иштирокчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Изоҳ (0)