Тергов департаменти ва унинг қуйи бўлинмалари шахсий таркиби иштирокида 11 январь куни йиғилиш ўтказилди.
Департамент хабарига кўра, учрашувда 2022 йилда амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар муҳокамаси бўлиб ўтган.
Қайд этилишича, 2022 йилда 91 мингдан ортиқ жиноят ишлари тергов қилинган бўлиб, тамомланган ишлар ўтган йилга нисбатан 6 фоизга яхшиланган, жиноятлар оқибатида етказилган 1 триллион 491 миллиард сўмлик моддий зарарнинг 80 фоизи тергов бўлинмалари ходимларининг саъй-ҳаракатлари билан ундирилган.
Йиғилишда жиноят ишларини тергов қилиш жараёнида процессуал хато ва камчиликларга йўл қўйиб келаётган терговчилар ҳамда шаҳар-туманлар бирма-бир таҳлил этилиб, фаолияти давомида салбий натижаларни қайд этган ходимларга эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган интизомий таъсир чоралари қўлланилган.
Мавзуга доир: Шавкат Мирзиёев: «Тинтув ўтказиш, телефон сўзлашувини эшитиш ва мулкни хатлашга санкцияни прокурордан судга ўтказамиз»
Изоҳ (0)