Бухородан Тошкентга ҳаракатланаётган «Афросиёб» поездида аномал совуқ об-ҳаво сабабли носозлик юзага келди.
«Ўзтемир йўлйўловчи» матбуот хизматининг хабар қилишича, 13 январь куни Бухоро—Тошкент йўналишидаги 765-сонли юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездда аномал совуқ об-ҳаво сабабли носозлик юзага келди ва поезд «Малик» бекатида тўхтатилди.
Йўловчиларни манзилга хавфсиз етказиб келиш мақсадида захира «Афросиёб» электропоезди жўнатилди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистонда кузатилаётган аномал совуқ об-ҳаво туфайли йўловчи поездлар ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 13 январь куни поездлар ҳаракат жадвалига ўзгартиришлар киритилади. Шу сабабли йўловчи поездларнинг жўнаш ҳамда манзилга етиб бориш вақтларида ўзгаришлар бўлади.
«Ҳар бир йўловчининг ўз манзилига хавфсиз олиб борилишини таъминлаш энг муҳим вазифадир. Шуни инобатга олган ҳолда, ‘Ўзтемир йўлйўловчи’ раҳбарияти йўловчилардан келиб чиққан бундай вазиятни тўгри тушунишларини истаб, келтирилган ноқулайликлар учун узр сўрайди», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)