Андижон вилояти Андижон туманидаги хонадонда ёнғин юз бериб, дарвозахонадаги Damas ҳам ёниб кетди. Ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.
ФВВ матбуот хизмати берган маълумотга кўра, 13 январь куни соат 06:18 да «Деҳқон» МФЙ Барҳаёт кўчасида жойлашган хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида туман ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра учта ёнғин-қутқарув экипажи соат 06:33 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 06:36 да қуршаб олинган ва соат 06:55 да бартараф этилган.
Ёнғин натижасида хонадоннинг 50 квадрат метр майдонда шифт, том қисми ва уй жиҳозлари ҳамда дарвозахонасида бўлган Damas ёниб зарарланган. Ёнғиндан уйининг 120 квадрат метр майдони сақлаб қолинган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Мавзуга доир: Андижондаги мебель ишлаб чиқариш цехида ёнғин юз берди (видео)
Изоҳ (0)