Жиззах вилояти Фориш туманида икки нафар шахс ўзаро тил бириктирган ҳолда бошқа бир фуқаронинг жонига қасд қилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар қилди.
Қайд этилишича, судланувчилар Spark автомашинаси ҳайдовчисидан манзилларига етказиб қўйишни сўраган. Хилват жойга етганда ҳайдовчига нисбатан куч ишлатиб, жонига қасд қилишган.
Судланувчилардан бири қасддан жиноят содир этишда вояга етмаган шахсни ўз жиноятига шерик қилгани аниқланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми «и, п» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Суд жараёнида жиноятчилар ўз айбига иқрорлигини ва пушаймонлигини билдирган. Суд уларнинг бирига 20 йил, вояга етмаганига эса 14 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаган.
Изоҳ (0)