Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик маркази Ўзбекистон президентининг сохта веб-сайтини яратиб, фуқаролардан пул ундираётган фирибгарлардан огоҳлантирди.
Қайд этилишича, Telegram мессенжери орқали турли канал ва гуруҳларда такроран, лекин бошқа зарарли ҳавола орқали президентнинг расмий веб-сайти кўринишидан фойдаланиб, ёлғон ахборот тарқатилмоқда.
Хабарда ҳар бир оилали фуқарога 650 минг сўм миқдорда моддий ёрдам берилиши ҳақида фейк маълумот айтилади.
«Эътиборли бўлинг, фирибгарлар сиз орқали Telegram мессенжерида ҳаволани бошқаларга тарқатишга уринмоқдалар. Фейк хабарларга алданманг», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)