• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Дарё» кундалигида 13 январда содир бўлган энг муҳим воқеалар

    «Дарё» нашри 13 январда Ўзбекистон ва жаҳонда содир бўлган энг муҳим воқеаларни эътиборингизга ҳавола этади.

    АҚШ НАТОнинг шарқий қанотига танклар ва жанговар машиналарни жўнатишни бошлади, келаси ҳафта Украина ҳарбийлари Германияда ҳарбий ўқув машғулотларини бошлайди.

    АҚШ танклар ва зирҳли техникаларни, жумладан, М1 Abrams ва Bradley пиёдалар жанговар машиналарини НАТОнинг шарқий қанотига кўчиришни бошлади, деб хабар бермоқда Reuters.

    11 январь кунидан бери Нидерландиянинг Флиссинген портига Америка армиясининг катта миқдордаги ҳарбий техникаси келмоқда, у ердан Польша ва Литвага ўтказилмоқда. Америка томонидан трансферни назорат қилувчи полковник Роберт Келламнинг айтишича, гап тахминан 1 250 та техника ҳақида бормоқда.

    11 январь куни Польша президенти Анжей Дуда халқаро коалиция таркибида Германиянинг Леопард танкларини Киевга ўтказиш тўғрисида қарорини эълон қилганди, Қўшма Штатлар эса мамлакатга Браделй пиёда жанговар машиналарини беришини билдирган.

    Айни вазиятда Украина ҳарбийларини АҚШнинг Bradley пиёдалар жанговар машинаси билан ишлашга ўргатиш келаси ҳафта бошланиши керак. Пентагон матбуот котиби Патрик Райдернинг маълум қилишича: АҚШ ўқув машғулотларни «ойлар эмас, ҳафталар ичида» якунлашни режалаштирмоқда.

    Россия Украина билан воситачиларсиз музокаралар олиб боришни ёқлаб чиқмоқда

    Россия ва Украина ўртасида музокаралар қайта бошланган тақдирда, улар, катта эҳтимол билан, бевосита бўлади, воситачилар иштирок этмаслиги энг яхши вариант бўлган бўларди, дея маълум қилди Россия Ташқи ишлар вазирлигининг МДҲ мамлакатлари бўйича 2-департаменти директори Алексей Полишук. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

    Россия томони эҳтимолий музокараларни келажакда бевосита Украина томони билан олиб борилишига тўғри келишига тайёрми, йўқми деган саволга жавоб берар экан директор:«Тажрибалар шуни кўрсатадики, ғарблик воситачилар кўпинча ўз мақсадларини кўзлаб, низони тартибга солиш учун эмас, ўз сиёсий ва иқтисодий манфаатлари йўлида ҳаракат қилиб, музокараларнинг боришига таъсир ўтказишга ҳаракат қилади», — дея фикр билдирган.

    Декабрь бошларида Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров «жиддий таклифлар» келиб тушса ва Россия талаблари эътиборга олинса, Москва Украинадаги низони ҳал қилиш учун музокараларда қатнашишга тайёрлигини маълум қилган эди.

    Украинада ҳарбий операция бошланганидан буён Москва ва Киев музокараларнинг бир нечта раундини олиб борди, аммо муайян натижаларга эришишга муваффақ бўлинмади. Иккала томон ҳам келишувлар амалга ошмаганида бир-бирини айбламоқда

    Quramax’нинг Ўзбекистондаги лицензияси тугатилди. Мазкур ишга доир ваколатли идора ва мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги қонун кузатувида

    Quramax medical МЧЖга фармацевтика фаолиятини амалга ошириш учун берилган лицензия фаолияти тугатилди. Бу ҳақда Олий суд ахборот хизмати хабар қилди.

    Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 13 январдаги ҳал қилув қарори билан Quramax medical МЧЖга фармацевтика фаолиятини амалга ошириш учун берилган 2019 йил 10 декабрдаги П6580-сонли лицензия бекор қилиниши ва қўллаш учун яроқсиз дори воситалари муомаладан чиқарилиб, йўқ қилиниши белгиланган.

    Суднинг ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш бўйича ушбу ҳал қилув қарори, агар апелляция шикояти (протести) берилмаса, қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради. Шунингдек, мазкур иқтисодий ишга доир ваколатли идора ва мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги юзасидан қонун талаблари бузилганлиги бўйича хусусий ажрим чиқарилиб, Тошкент шаҳар прокуратурасига юборилиши белгиланган.

    13.01.2023, 22:00   Изоҳ (0)   13229
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хитойда коронавирусга чалинганлар сони 900 миллион кишига етди

    13.01.2023, 21:28

    Швецияда курд фаоллари мэрия биноси олдида Эрдўғонга ўхшаш маникенни осди

    13.01.2023, 21:04

    «Россия атайлаб ахборот шовқини тарқатмоқда»: Украина ҚК Россия қўшинлари Соледарни эгаллаганини рад этди

    13.01.2023, 20:15

    Мисрда уч эркак 10 тонналик фиръавн ҳайкалини ўғирламоқчи бўлди (фото)

    13.01.2023, 19:51

    Россия икки миллионлик армия яратмоқчи. Украина разведкаси батафсил маълумот берди

    13.01.2023, 19:21

    Эрон ҳижобни нотўғри ўраган аёлларни Хитой технологияси ёрдамида аниқламоқда

    13.01.2023, 18:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.