Айни кунларда Ўзбекистон, жумладан, Тошкент шаҳрида кузатилаётган совуқ об-ҳаво шароитида 12—16 январь кунлари аҳолига тўйхоналарда бепул ош тарқатиш йўлга қўйилмоқда. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, ушбу манзилларга егуликка муҳтож аҳоли қатлами, кам таъминланган оилалар, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси, ободонлаштириш бошқармаси ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари ташриф буюришлари мумкин.
Юқорида ош тарқатиш манзилларининг кунлик рўйхати билан танишиш мумкин.
Изоҳ (0)