• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Иқтисодий инқироз, камайиб бораётган ишонч, янги тўсиқлар. Шавкат Мирзиёевнинг «Глобал Жануб овози» саммитидаги нутқи

    Шавкат Мирзиёев 12 январь куни Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди раислигида онлайн шаклда ўтказилган «Глобал Жануб овози» саммити ялпи мажлисида иштирок этди. Президент матбуот хизмати давлат раҳбарининг сўзлаган нутқини эълон қилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати
    Муҳтарам Нарендра Моди Жаноби Олийлари!

    Ҳурматли давлат ва ҳукумат раҳбарлари!

    «Глобал Жануб овози» саммитининг барча иштирокчиларини самимий қутлашдан ғоят мамнунман.

    Ҳиндистон Бош вазири, ҳурматли Моди жанобларига «Инсон манфаатларига йўналтирилган тараққиёт» мавзусидаги бугунги мулоқотимизни ўтказиш ташаббуси учун билдирилган ҳамма миннатдорчилик сўзларига тўлиқ қўшиламан.

    Ушбу форум Ҳиндистоннинг «Дунё – ягона оила» умумбашарий ғоясига содиқ қолаётганидан яққол далолат беради.

    Ишончим комилки, ушбу тадбиримиз халқаро миқёсда нуфузи, иқтисодий, технологик ва интеллектуал салоҳияти тобора юксалиб бораётган Ҳиндистоннинг «Катта йигирматалик»даги раислиги муваффақиятли ўтишига салмоқли ҳисса қўшади.

    Ҳурматли анжуман иштирокчилари!

    Бугунги кунда жаҳон ҳамжамияти турли қарама-қаршилик ва зиддиятларнинг кескинлашуви ҳамда иқтисодий инқирознинг салбий оқибатларига дуч келмоқда.

    Биз халқаро муносабатларда очиқ мулоқот ва ўзаро ишончнинг тобора камайиб бораётганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Коронавирус пандемияси, озиқ-овқат ва энергетика хавфсизлиги масалалари ҳамда экологик муаммолар глобал тараққиёт истиқболларига салбий таъсир кўрсатмоқда.

    Бундай мураккаб шароитда, айниқса, мамлакатларимиз олдида Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш йўлида кўплаб янги-янги тўсиқлар пайдо бўлмоқда. Айни пайтда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг «Ҳеч ким ортда қолмаслиги зарур» деган асосий тамойили янада долзарб тус олмоқда.

    Шу ўринда Ҳиндистоннинг ривожланаётган мамлакатлар билан ўзаро манфаатли ва самарали алоқаларни мустаҳкамлашдаги фаол ўрни ва ролини алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман.

    Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги стратегик шериклик ва амалий ҳамкорлик муносабатлари мутлақо янги босқичга кўтарилди ва халқларимизнинг умумий манфаатларига хизмат қилмоқда.

    Ҳурматли давлат ва ҳукумат раҳбарлари!

    Бугун Янги Ўзбекистонда кенг кўламли ислоҳотлар изчил давом эттирилмоқда. Сиёсатимизнинг марказида инсон қадри ва унинг манфаатларини таъминлаш энг улуғ мақсад ва вазифа этиб белгиланган.

    Тараққиёт стратегиямизнинг асосий мазмуни – қонун устуворлиги ва инсон капиталини ривожлантириш, адолатли ва кучли фуқаролик жамиятини барпо этишдан иборатдир. Биз ўз олдимизга яқин келажакда инклюзив ва барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш, мамлакатимизда камбағалликни икки баробарга қисқартириш каби катта режаларни қўйганмиз.

    Ушбу марраларга эришиш учун 2023 йил Ўзбекистонда «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили», деб эълон қилинди.

    Мамлакатимизда замонавий таълим ва касб-ҳунарларни эгаллаш имкониятини кенгайтириш учун барча шароитлар яратилмоқда. Эҳтиёжманд аҳоли қатламини самарали ижтимоий ҳимоя қилиш, уларни малакали ва сифатли тиббий хизматлар билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    Биз ортга қайтмас тус олган ислоҳотларимизни изчил давом эттириш йўлида халқаро шериклар билан яқин ҳамкорлик учун доимо очиқмиз.

    Ҳурматли саммит иштирокчилари!

    Ўзбекистон Ҳиндистоннинг «Катта йигирматалик»даги раислигини ва унинг доирасида илгари сураётган устувор мақсад ва эзгу интилишларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди.

    Учрашувимиз кун тартибига киритилган масалалар бўйича қуйидаги амалий таклифларни билдирмоқчиман.

    Бугунги кунда мавжуд халқаро савдо тизимини такомиллаштиришимиз зарур. Буни даврнинг ўзи тақозо этмоқда. Бу жараёнда «Глобал Жануб овози» албатта эътиборга олиниши керак – ривожланаётган мамлакатларнинг салоҳиятларини рўёбга чиқариш учун зарур шароитлар яратилиши лозим.

    Афсуски, асосий бозорларга чиқишда мамлакатларимиз ҳамон турли тўсиқ ва чекловларга дуч келмоқда.

    Давлатларимиз саноат ва аграр соҳада катта салоҳиятга, йирик ички бозорларга эга эканини инобатга олиб, глобал даражада адолатли рақобат муҳитини яратиш масаласида умумий ёндашувларни ишлаб чиқиш муҳимдир.

    Бундан ташқари, ривожланаётган давлатларнинг энергетика ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, глобал логистика ва қўшимча қиймат занжирларини яратиш, инвестиция ва энг замонавий технологияларни жалб этишда кўмаклашиш масалалари жаҳон саммити кун тартибидан ўрин олиши керак, деб ҳисоблаймиз.

    Яна бир стратегик масала. Евроосиё минтақасидаги асосий транспорт артерияларидан бири бўлган «Шимол-Жануб» халқаро йўлагини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаймиз.

    Биз Марказий ва Жанубий Осиёнинг ўзаро боғлиқлигини кучайтиришга қаратилган, Афғонистон орқали Ҳинд океанига чиқадиган темир йўлни қуриш лойиҳасини фаол илгари сурмоқдамиз. Ҳамкорларимизни ушбу ўта муҳим лойиҳада иштирок этишга таклиф қиламиз.

    Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, «яшил иқтисодиёт»га ўтиш шароитида тараққий этган ва ривожланаётган мамлакатлар ўртасидаги катта технологик фарқ ўсиб бормоқда.

    Биз жаҳоннинг етакчи давлатлари кўмагида «Глобал Жануб» учун яшил технология ва инновациялар ахборот банкини яратиш вақти келди, деб ўйлаймиз.

    Навбатдаги долзарб масала – инсон капиталини ривожлантириш ва профессионал таълим сифатини оширишдир. Биз Ҳиндистон билан таълим соҳасида ҳамкорлигимизни жадал олиб боришдан манфаатдормиз.

    Ҳурматли ҳамкасблар!

    Инсон манфаатларига йўналтирилган тараққиёт заминида айнан ёш авлодни баркамол этиб тарбиялаш масаласи асосий ўрин эгаллаши лозим.

    Иқтидорли ёшларимизни иқлим ўзгариши, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, муқобил энергетика, рақамлаштириш ва бошқа устувор соҳалардаги миллий ва халқаро дастурларни ишлаб чиқишга кенг жалб этишимиз керак.

    Шундан келиб чиқиб, мамлакатларимиз ўртасида «Жануб ёшлари овози» доимий мулоқот платформасини ташкил этиш таклифини илгари сурмоқчиман.

    Ҳурматли ҳамкасблар!

    Бугунги кунда дунёда авж олаётган турли тўқнашувларнинг салбий оқибатлари биринчи галда ривожланаётган мамлакатларда сезилмоқда.

    Ишончим комилки, қадрли биродарим Нарендра Моди таъбири билан айтганда, «Будда ва Ганди Ватани» бўлмиш Ҳиндистоннинг «Катта йигирматалик»даги раислиги доирасида глобал миқёсдаги тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш учун янги-янги таклиф ва ғоялар дунё ҳамжамиятига тақдим этилади.

    Ўзбекистон ҳам ушбу йўналишда илгари сураётган Афғонистон муаммосини ҳал этиш бўйича халқаро мулоқот гуруҳини шакллантириш таклифини қўллаб-қувватлайсизлар, деб умид қиламан.

    Ҳурматли дўстлар!

    Биз Ҳиндистоннинг ривожланаётган мамлакатлар манфаатларини халқаро миқёсда самарали ҳимоя қилиш йўлидаги фаол саъй-ҳаракатларига ҳамиша кўмакдошмиз.

    Ҳеч шубҳасиз, бугунги барча таклиф ва ташаббуслар инсон манфаати ва барқарор тараққиёт мақсадларига хизмат қилади.

    Фурсатдан фойдаланиб, дўст Ҳиндистон халқини яқинлашиб келаётган миллий байрами – Республика куни билан чин дилдан самимий табриклайман.

    Эътиборингиз учун раҳмат, — деган давлат раҳбари.

    12.01.2023, 19:31   Изоҳ (0)   15037
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    UzAuto Motors автомобиллари нархи оширилиши айтилмоқда

    12.01.2023, 18:45

    Хоразмда ҳам мактаб ва боғчалар учун таътил муддати 16 январгача узайтирилди

    12.01.2023, 18:25

    «Ўзбекистонда охирги 20 йилликдаги энг совуқ ҳарорат кузатилмоқда» — иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов билан суҳбат (видео)

    12.01.2023, 17:50

    Қорақалпоғистондаги таълим муассасаларида таътил 16 январгача узайтирилди

    12.01.2023, 17:21

    Ўзбекистон Бош консуллиги фуқаролардан об-ҳаво яхшиланмагунча Қозоғистон бўйлаб транспортда ҳаракатланмасликни сўради

    12.01.2023, 16:52

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси пастлади

    12.01.2023, 16:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Украиналик болалар дам олиш ва реабилитация учун Тошкентга келди (фото)

    Ўзбекистон | 6 июн, 17:46

    Япониядаги “EXPO-2025” кўргазмасидаги сувда бактериялар аниқланди

    Дунё | 6 июн, 16:58

    Исроил узоқ танаффусдан сўнг Байрут ҳудудига зарба берди

    Дунё | 6 июн, 16:00

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари ва мураббийларини мукофотлаш тўғрисидаги президент фармони эълон қилинди

    Ўзбекистон | 6 июн, 15:25

    Муҳаббат ва нафрат ораси бир қадам. “Ёлғончи” Трамп ва “телба” Маск ўртасидаги можаро ижтимоий тармоқларни портлатди

    Дунё | 6 июн, 14:00

    Жаҳон чемпионати йўлланмасига эга чиққан Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига машина совға қилинади

    Спорт | 6 июн, 13:54

    Осиёдан яна бир терма жамоа илк марта мундиал йўлланмасига эга чиқди

    Спорт | 6 июн, 12:36
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.