Ўзбекистонда кузатилаётган аномал совуқ туфайли айни кунларда ташқи банкоматларнинг техник ҳолатида носозликлар кузатилиб, пул чиқармай қолиш ҳолатлари кузатилмоқда. Бу ҳақда «Қишлоқ қурилиш банк» хабар берди.
Банк совуқ кунларда пластик карточкалардаги пулларни нақдлаштиришда имкон қадар ёпиқ иншоотлардаги банкоматлардан фойдаланишни тавсия қилади.
«Шунингдек, мижозлардан 24/7 офисларининг эшикларини очиқ қолдирмасликларини сўраймиз», — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, бу шохобчалардаги банкомат, кондиционер ва бошқа техник воситаларнинг ишдан чиқишига олиб келиши мумкин.
Изоҳ (0)