UzAuto Motors автомобиллари нархи сезиларли даражада ошиши кутилаётгани айтилган хабарлар тарқалди.
Ижтимоий тармоқдаги хабарларга кўра, компания автомобиллари нархи 30 фоизгача ошиши мумкин.
«Дарё» ушбу хабар юзасидан UzAuto Motors ахборот хизматидан изоҳ сўради. Компания буни ҳозирча изоҳсиз қолдиришини маълум қилди.
UzAuto Motors SAP ҳисоб дастурий таъминотини амалга ошириш ва маҳсулот инвентаризациясини ўтказаётгани сабаб 4 январдан бошлаб контрактация шартномасини тузиш, барча автомобилларни топшириш ва тўловларни қабул қилишни вақтинча тўхтатганди. Компания 9 январь куни бу жараён яна бир неча кун давом этишини маълум қилган.
Дастурий таъминотни янгилаш ва инвентаризация ишлари якунлангандан сўнг, контрактация шартномаларини тузиш, олдиндан тўловни қабул қилиш ва автомобилни етказиб бериш тўлиқ ҳажмда қайта тикланади. Истеъмолчилар томонидан автомобиль етказиб бериш бўйича тузилган шартномалар ўз кучида қолади.
Изоҳ (0)