Ўзбекистоннинг Ақтау шаҳридаги Бош консуллиги қаттиқ совуқ ҳаво туфайли Қозоғистон автомобиль йўлларида қийин аҳволга тушиб қолган ватандошлар билан боғлиқ вазиятни назорат остига олган, деб хабар қилмоқда «Дунё» ахборот агентлиги.
Жумладан, 10 январь куни маҳаллий вақт билан соат 20:00 атрофида Самара—Шимкент халқаро трассасининг 75-километрида 70 874 МБА давлат рақамли мева олиб кетаётган Ўзбекистон юк автомашинасининг ишдан чиққани ҳақида маълумот келиб тушган. Бош консуллик ходимлари томонидан ушбу ҳайдовчиларга зудлик билан ёрдам кўрсатилган ва улар иссиқ жойга жойлаштирилган. Қурбонлар йўқ.
Шунингдек, 10 январь куни Ирғиз тумани марказидан ўтган йўлнинг ёпиқ 20-километрида Россияга кетаётган 41 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган шаҳарлараро автобус тўхтаб қолган. Йўловчилар Ақтўбе вилояти Ирғиз қишлоғидаги ўрта мактабга жойлаштирилган.
Шу куни маҳаллий вақт билан соат 22:49 да Самара—Чимкент автомобиль йўлининг 968-километрида Ақтўбе вилоятининг Айтекеби туманида автобусдан одамларни эвакуация қилиш зарурлиги ҳақида хабар келган. Қутқарувчилар ёрдамида 31 нафар Ўзбекистон фуқароси Қорабутоқ қишлоқ масжидига эвакуация қилинган. Ҳеч ким жабрланмаган.
11 январь куни автомобиль йўлларида ҳаракат очилганидан сўнг ватандошлар Россияга сафарларини давом эттирган.
«Шу ўринда об-ҳаво шароитининг ёмонлашуви муносабати билан Ўзбекистон Бош консуллиги ватандошлардан об-ҳаво барқарорлашгунга қадар Қозоғистон ҳудуди бўйлаб автотранспорт ва автобусда ҳаракатланмасликни тавсия қилади», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)