• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маслаҳатлар

    Ижтимоий тармоқларсиз бир кун, чалғимасдан овқатланиш. Бир йилда ҳаётингизни ўзгартирадиган 9 та тавсия

    Кўпинча биз ўз мақсадларимизга эриша олмаймиз. Чунки биз ҳаётдаги бирор нарсани тубдан ўзгартиришга ҳаракат қиламиз. Аслида, кичик қадамларда ҳаракат қилиш ва кундалик одатларни аста-секинлик билан янгилаш яхшироқдир.

    Фото: «Lifehacker.ru»

    Фото: «Lifehacker.ru»
     

    Аввалига кичик ва аҳамиятсиз бўлиб туюлган ўзгаришлар, агар сиз йиллар давомида уларга риоя қилишга тайёр бўлсангиз, ажойиб натижаларга олиб келади.

     Жеймс Клеар,

    «Атом одатлар» китоби муаллифи

    Ҳарқалай, сиз бунга ўхшаш фикрларни олдин эшитгансиз. Лекин эшитиш ва бажариш бир хил нарса эмас. Агар ҳаётингизни ўзгартирмоқчи бўлсангиз, одатларингизни ўзгартиринг. Буни кичик ўзгаришлар билан бошланг.
    1. Дарҳол жавоб беришга шошилманг
    Ҳа, дунё тезлашмоқда, аммо бу сиз доимо савол ва таклифларга зудлик билан жавоб беришингиз керак дегани эмас. Ҳамма нарсага автоматик равишда рози бўлманг. Сўз бойлигингизга «Мен сизга хабар бераман» ва «Кейинроқ жавоб бераман» ибораларини қўшинг.

    Кеч бўлганда сизга керак эмаслигини тушунгандан кўра, бироз ўйлаб кўрган маъқул. Бу  билан вақтингизни тежайсиз, ўзингизни кераксиз умидсизликлардан қутқарасиз.

    1. Ҳеч бўлмаганда битта ишни якунига етказинг, гарчи бу ўзингизга ёқмаса ҳам
    Ҳар куни бажаришни истамайдиган битта кичик вазифани танланг ва уни бажаришга ўзингизни мажбурланг. Бу турлича бўлиши мумкин: таомга буюртма бериш ўрнига идишларни ювинг, югуринг ёки уйда кечки овқат тайёрланг.

    Бир неча кундан сўнг муаммо аниқ бир ҳолатда эмаслигини сезасиз. Эҳтимол, сиз ноқулайлик туғдирадиган нарсаларни кечиктиришга одатлангансиз.

    Ва сиз биринчи қадамни қўйишнинг ўзи кифоя эканлигини, бундан кейин ҳамма нарсани охиригача етказиш қийин эмаслигига гувоҳ бўласиз. Майда вазифаларни ўзлаштирганингиздан сўнг, каттароқ ишларга ўтинг.

    1. Ҳафтада бир кунни ижтимоий тармоқларсиз ўтказинг
    Биз телефонга шунчалик кўникиб қолганмизки, у аллақачон қўлнинг табиий кенгайтмаси каби кўринади. Ва биз кўпинча зериккан, қайғули ёки ўзимизни ноқулай ҳис қилганда тўғри ижтимоий тармоқларга йўл оламиз. Оқибатда кўп вақтимизни беҳуда сарфлаймиз.

    Ижтимоий тармоқлардан бутунлай воз кечишингиз шарт эмас. Асосийси, улардан меъёрида фойдаланиш. Ҳафтада бир кун, масалан, якшанба куни уларсиз юришга ҳаракат қилинг. Сайр қилинг, севимли машғулотингиз ёки бошқа қизиқарли нарсаларни бажаринг. Шунда ижтимоий тармоқларсиз ҳам нимадир қилиш мумкинлигини сезасиз. Шундай қилиб аста-секин бошқа кунларда уларга кириш эҳтимоли камроқ бўлади.

    1. Эртанги кунга олдиндан тайёрланинг
    Олдиндан режа тузсангиз, ишни тезроқ бажаришингиз мумкин. Бунда ҳеч қандай сеҳр ё сир йўқ, фақат мантиқ иш беради.

     

    Кечқурун нима кийишни ҳал қилинг ва сумкангизни йиғинг. Вазифалар рўйхатини тузинг, учрашувлар ва эслатмалар учун тақвимингизни текширинг. Кейинги кунингизни осонлаштириш учун ҳамма нарсани олдиндан тайёрланг. Уйга қайтган заҳоти ёки ухлашдан олдин буни бажаришни ўзингизга машқ қилдиринг.

    1. Чалғимасдан овқатланинг
    Биз овқатланаётганда ва ишлаганимизда, ўқиганимизда ёки телевизор томоша қилганимизда кўпроқ нимадир еб қўямиз. Шу билан бирга овқатнинг таъмини деярли сезмаймиз, чунки бизни бошқа масала-юмушлар чалғитади.

    Бошқа ҳаракатлардан ҳоли равишда овқатланишга одатланинг. Эҳтимол, сиз шунчаки телефонингизни қўлга олмоқчи ёки бирор бир сериални ёпишга эҳтиёж сезасиз. Таслим бўлманг.

    1. Иш вазифаларини бажаришда таймердан фойдаланинг
    «Pomodoro» усулини ҳақли равишда «маҳсулдорлик Инжили» деб аташ мумкин. «Pomodoro» таймери диққатни жамлашга ёрдам беради, қисқа танаффуслар эса дам олиш ва қувватланиш имконини беради. Стандарт интерваллардан бошланг: 25 дақиқа иш ва 5 дақиқа дам олинг, сўнгра ўзингизга мос келадиган ритмни топинг.
    1. Кечаси телефонингизни бошқа хонада қолдиринг
    Агар у каравотнинг шундоқ ёнида бўлса, «будилник»ни ўчириб, яна ухлаш васвасаси юқорироқ бўлади. Ўзингизни бундан асранг.

    Агар телефон узоқда бўлса, уни ўчириш учун ўрнингиздан туришингиз керак бўлади. Ва шу оралиқда сиз бугун қанча иш қилиш кераклигини эслайсиз, очлик ёки чанқоқлик ҳис қиласиз. Ҳар ҳолда, кунни бошлаш осонроқ бўлади.

    1. Бирор нарсани ёқтирганингиз заҳоти сотиб олманг
    Икки қоидага амал қилинг. Биринчидан, агар сизга буюм ёқса, харид қилишни бир неча кунга кечиктиринг. Агар бу вақт ичида сизга ҳақиқатан ҳам керак бўлиб туюлса, дўконга қайтинг. Табиийки, биз узоқ вақтдан бери қидираётган нарсангиз ҳақида гапирмаяпмиз.

    Иккинчидан, қиймати туширилган «распродажа»дан ҳам маҳсулот сотиб олишга шошилманг. Маркетологлар бизнинг миямиз қандай ишлашини ва ажойиб шартларда сотиб олиш биз учун қанчалик ёқимли эканлигини яхши билишади. Ҳаддан ташқари харид қилмаслик учун ўзингиздан сўранг: «Мен шунинг учун тўлиқ нархни тўлайманми?» Агар жавоб йўқ бўлса, йўлингизда давом этинг.

    1. Барча фикрларингизни ёзинг
    Улар энг кутилмаган жойда хаёлга келади ва биз уларни эслаб қоладиганга ўхшаймиз. Аммо, одатда, улар тез орада онгимиздан чиқиб кетади. Шунда нима қилишни хоҳлаётганимизни ёки ишда қандай янги ёндашувни синаб кўришни ўйлаётганимизни эслашга қийналамиз. Бунга йўл қўймаслик учун ўзингизни барча фикрларни, ҳатто аҳамиятсиз бўлиб кўринадиган ғояларни ҳам ёзишга ўргатинг.

    Мавзуга доир:

    • Эртага ўзингизни яхшироқ ҳис қилиш учун бугундан амал қилишни бошлаш кэрак бўлган тавсиялар
    • Нимага ҳар куни бир хил вақтда ухлашга одатланиш керак?

    10.01.2023, 18:55   Изоҳ (0)   10274
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Кийимдаги ёғ доғларини тозалашга ёрдам берадиган 8 та самарали усул

    10.01.2023, 14:39

    Ошқозон ҳажмини кичрайтиришга ёрдам берадиган биргина лайфхак

    10.01.2023, 13:05

    Гемоглобинни оширади, токсинларни йўқ қилади: Қизил лавлаги яна қандай фойдали хусусиятларга эга?

    10.01.2023, 10:53

    Бутун кун учун етарли: сизга энергия берадиган 6 та энг яхши қишки нонушта

    10.01.2023, 10:04

    Бундай қилиш мумкин эмас: қишки макияжда ҳар бир аёл йўл қўядиган 5 та хато

    09.01.2023, 21:42

    Оғиздаги нордон таъм нимадан? Ундан қандай халос бўлиш мумкин?

    09.01.2023, 19:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    Ўзбекистон | 16 август, 23:46

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    Дунё | 16 август, 21:27

    Грецияда 4 кун ичида 242 та ўрмон ёнғини содир бўлди (видео)

    Дунё | 16 август, 23:39

    Мадонна 66 ёшда: бутун умр отасининг розилигини излаган ва жаннатдан ҳайдалишдан қўрққан қизалоқдан поп маликаси бўлишгача босиб ўтилган йўл

    Мусиқа | 16 август, 23:26

    АҚШ ғазоликлар учун виза беришни тўхтатди

    Дунё | 16 август, 23:15

    Афғонистонда соқол олган эркаклар ҳибсга олинмоқда

    Дунё | 16 август, 22:55

    Суперлига. “Насаф” “Шўртан”ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди 

    Спорт | 16 август, 22:44

    “Жамият билан давлат ўртасида мулоқот йўқ” — Абдулла Абдуқодиров Ўзбекистон ривожи учун нималар муҳимлиги ҳақида

    Ўзбекистон | 16 август, 22:34
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.