• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Айтилди, аммо кўп ўтмай қайтилди. Мактабларда 11 январдан дарс бошланиши ҳақидаги хабарни жамоатчилик қандай қаршилади?

    Хабарингиз бор, Ўзбекистондаги умумтаълим мактабларида 11 январь куни тугаши керак бўлган қишки таътил совуқ об-ҳаво оқими кириб келаётганлиги сабабли 17 январга қадар узайтирилганди. Бугун эса айтилган гапдан қайтилгани, аксарият ҳудудларда жумладан Сурхондарё, Хоразм, Андижон ва Қашқадарё вилоятларида мактаблар фаолияти 11 январдан яна давом эттириладиган бўлгани очиқланди.

    Фото: Скриншот

    Фото: Скриншот

    Дастлаб бу ҳақдаги шов-шувлар Жиззах шаҳар халқ таълими бўлими мудири Ойдин Ҳамроқулованинг шаҳардаги умумтаълим мактаби директорларига таълим даргоҳларидаги иситиш печларини ёқиб, тайёр қилишлари кераклигини уқтириб, ўқув жараёнлари 11 январдан давом этишини билдириши билан бошланди.

    Фото: Скриншот

    Фото: Скриншот

    Жиззах шаҳар халқ таълими бўлими мудири Ойдин Ҳамроқулованинг мактаб директорларига ёзган хабарида шундай дейилади. «Бугун ҳамма иссиқлик тармоғи сувини тўлдириб, ёқинглар. Қишки таътил бекор қилинди. Ҳаммага 11 январдан иш бошланади. Ўқитувчилар ўқувчиларни чақириб, дарсга тайёргарлик кўриб келишсин».

    Фото: Скриншот

    Фото: Скриншот

    «Дарё»нинг бу ҳақдаги сўровига жавоб берган Ойдин Ҳамроқулова хабар мактаб директорларига 9 январь куни кечки пайт ёзилганини, 10 январь куни об-ҳаво кескин совигани ва қалин қор ёққани сабабли бу топшириқ бекор бўлганини айтди. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги эса Telegram мессенжерида вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи номидан тарқалаётган хабарлар тўғри эканини, ҳудуддаги мактабларда дарс жараёнлари 2023 йилнинг 11 январидан бошланишини тасдиқлади.

    Кўп ўтмай Хоразм, Бухоро ва Андижон вилоятидаги мактабларда ҳам дарс жараёнлари 11 январдан бошланиши маълум бўлди.

    Хўш, буни жамоатчилик қандай кутиб олди?

    «Ҳокимлар ўқув жараёнларини белгилаш ёки таътилни бекор қилиш бўйича мустақил ваколатга эга эмас», — дейди Telegram’даги «Юристкадастр» канали админи амалиётчи юрист Саидали Мухторалиев.

    Фото: Скриншот

    Фото: Скриншот

    Баъзи бир вилоятларда, жумладан, Андижон ва Хоразм вилоятларида айрим таълим муассасалари учун эртадан ўқув жараёнлари бошланиши ҳақида хабар тарқалди. Бу ёқда мактаблар, мактабгача таълим ташкилотлари ва олий ўқув юртлари учун 18 январгача таътил эълон қилинган. Лекин Вазирлар Маҳкамасидан чиққан қайсидир йиғилиш баёни билан ОТМ, техникум, коллеж, касб-ҳунар мактаблари ва академик лицейларда ўқув жараёнини маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда ташкил этиш белгиланибди. Аслида ҳокимлар ўқув жараёнларини белгилаш ёки таътилни бекор қилиш бўйича мустақил ваколатга эга эмас. Сабаби «Таълим тўғрисида»ги қонуннинг 27-моддасида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг таълим соҳасидаги ваколатлари келтирилган бўлиб, булар қаторида таълим муассасалари учун ўқув таътилларни белгилаш ёки уларни бекор қилиб, ўқув жараёнларини бошлаш ёки таълим ташкилотлари фаолиятини бошқариш ва мувофиқлаштириш ваколати кўрсатилмаган. Шундай экан, ҳокимликлар бу масалани мустақил ҳал қила олмайди.

    Юқоридаги қонуннинг 26-моддасида Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги таълим соҳасидаги ваколатли давлат бошқаруви органлари эканлиги белгиланган. Ҳозир бу вазирликлар Мактабгача ва мактаб вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги сифатида қайта ташкил этилди. 26-моддада айнан мана шу вазирликларнинг асосий ваколатларидан бири сифатида таълим ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ваколати эътироф этилган. Демоқчи бўлганимиз, таълим соҳасидаги асосий қонунда жойлардаги таълим муассасалари учун ўқув жараёнларини белгилаш ёки таътил белгилаш кўпроқ шу соҳанинг эгалари бўлган Мактабгача ва мактаб вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг ваколатига киради. Хулоса сифатида айтиш мумкинки, вилоят ҳокимлари ўз ҳудудларида жойлашган таълим муассасалари учун белгиланган таътил муддатларини ўзгартиришни ҳамда қайси таълим муассасалар учун ўқув жараёнларини қайси вақтдан бошланишини юқоридаги вазирликларсиз ўзлари мустақил ҳал қила олмайди», — дейди юрист.Ҳуқуқшунос блогер Хушнудбек Худойбердиев бу ҳақда фикр билдирар экан, таълим ҳам ўйинчоқ бўлиб қолганини, бошидан пухта ўйлаб, ўрганиб, кейин қарор қилиниши кераклигини ёзмоқда.

    Фото: Скриншот

    Фото: Скриншот

    Ҳуқуқий томондан қарасак, таътил муддатини узайтириш ҳақидаги қарорни бош вазир қабул қилган эди. Айрим ҳудудларда (шунингдек, Андижонда ҳам дейишмоқда) таътилни муддатидан аввал тугатишга бош вазир яна рухсат берибдими? Ёки ҳокимлар ҳукумат қарорига қарама-қарши таътилни тугатиш тўғрисида ўзлари қарор чиқаряптими? Қачондан буён ўзи ҳокимлар таътил муддатини узайтириш ёки қисқартиришга аралашадиган бўлиб қолди? «Таълим тўғрисида»ги қонуннинг 27-моддасида ҳокимларга бунақа ваколат берилмаган. Хуллас, ҳамма ёқ «каша». Ўртада таълим — талабалар ва ўқувчилар сарсон. Бу масалада якуний гапни Мактабгача ва мактаб вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги айтиши керак. Асосий ваколат уларда», — дейди блогер.

    Шунингдек, бу масалага «Давлетовуз» канали ҳам эътибор қаратган.

    Фото: Скриншот

    Фото: Скриншот

    Андижон вилояти ҳокимлиги барча таълим муассасаларида, Хоразм вилояти эса мактабларда эртадан ўқиш бошланишини эълон қилди. Таълим тизимига масъул вазирлик эса ҳозирча сукут сақламоқда, одамларда саволлар кўпайди. Марказлаштирилган тартибда расмий ахборот берилса яхши бўлар эди, — дейилади «Давлетовуз» каналида.

    Ҳокимлар ташаббуси билан бошланаётган дарслар ҳақидаги янгиликни ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида кулгига олиб, заҳарханда қилаётганлар ҳам йўқ эмас.

    Фото: Скриншот

    Фото: Скриншот

    Ўқитувчи ва мураббийлар фаолияти ҳақида ёзувчи «Маърифат» газетаси бош муҳаррири Ҳусан Карвонли шахсий Telegram каналида «Ўқитувчилар шу совуқда ҳокимларнинг ўзи мактабда дарс ўтиб берсин деяпти», деган бўлса, Facebook фойдаланувчи Меҳрибон Полвонова эса «Ўқувчиларимни мактабга чақирсам, ота-оналар менга тутуруғингиз борми деяпти», — деди.

    Фото: Скриншот

    Фото: Скриншот

    Telegram мессенжеридаги каналларда, шунингдек, Мактабгача таълим ва мактаб таълими вазирлиги вазири Ҳилола Умарова 2023 йилнинг 6 январь куни имзолаган буйруқ скрини ҳам тарқалаётган бўлиб, унда мактаб ва боғчаларда таълим бериш жараёни 2023 йилнинг 18 январидан эканлиги ёзилган.

    Фото: Скриншот

    Фото: Скриншот

    Бироқ бу эски буйруқ бўлиб, бугун тарқалган хабарларга Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги бугун соат 20:15 да муносабат билдириб, қишки таътил даврини узайтириш ваколати ҳудуддаги об-ҳаво шароитларини инобатга олган ҳолда маҳаллий ҳокимликларга берилганини маълум қилди.

    "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли баёнига асосан ҳудуддаги об-ҳаво шароитларини инобатга олган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига мактабгача, умумтаълим, ўрта махсус, профессионал ҳамда олий таълим ташкилотларида қишки таътил даврини узайтириш ёки узайтирмаслик ваколати берилганлигини маълум қиламиз. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги Қонунининг 27 моддасида маҳаллий давлат ҳокимияти органларига таълим соҳасидаги тегишли ваколатлар берилган, — дейилади вазирликнинг узоқ кутилган изоҳида.

     «Дарё» воқеалар ривожини кузатишда давом этади.

    10.01.2023, 20:20   Изоҳ (0)   51164
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қулай ҳароратни сақлаб турган ҳолда, иситиш харажатларини қандай тежаш мумкин?

    10.01.2023, 20:09

    Тошкент вилоятида «Жигули» йўл четидаги икки кишини уриб юборди. Пиёдалар вафот этган

    10.01.2023, 19:58

    Хоразмда ўрдаклар ноқонуний овлангани ортидан экоинспекторлар ишдан олинди

    10.01.2023, 19:53

    Ўзбекистон бўйлаб декабрь ойида 1879 нафар эгизак туғилди

    10.01.2023, 19:51

    «Гемодиализ хизмати кўрсатишда 14 турдаги воситалар ва 5 номдаги дорилар беморларга давлат томонидан беғараз берилмоқда» — ССВ

    10.01.2023, 19:21

    Қашқадарёда икки ёшли қиз нотўғри эмланиш оқибатида фалаж бўлиб қолгани ҳақидаги хабарга муносабат билдирилди

    10.01.2023, 19:14
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди

     

    Тавсия этамиз

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Лондонда самолёт қулаб тушди (видео)

    Дунё | 13 июл, 23:10

    Францияда маҳбус сумка ичига яшириниб, қамоқдан қочди

    Дунё | 13 июл, 22:58

    “Эрон ядро бомбаси билан Исроилни йўқ қилишга тайёр” — Нетаньяху

    Дунё | 13 июл, 22:30

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    Футбол | 13 июл, 22:15

    Украина Озарбайжондан газ сотиб олмоқчи

    Дунё | 13 июл, 21:55

    Трамп Мексика ва Европа Иттифоқи товарларига 30 фоизлик бож солади

    Дунё | 13 июл, 21:30

    “Исроил Эрон президентини ўлдиришга урингани учун товон тўлайди” — эронлик амалдор

    Дунё | 13 июл, 21:05

    Украинада разведка ходимини ўлдиришда гумонланган россиялик агентлар йўқ қилинди 

    Дунё | 13 июл, 20:40

    Озарбайжон Сурияга газ етказиб беради

    Дунё | 13 июл, 20:15

    Аризонада 18 йилда илк бор вабодан ўлим қайд этилди

    Дунё | 13 июл, 19:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.