• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12672.81
    • RUB158.89
    • EUR14753.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Гемодиализ хизмати кўрсатишда 14 турдаги воситалар ва 5 номдаги дорилар беморларга давлат томонидан беғараз берилмоқда» — ССВ

    Ўзбекистонда 2016 йилда гемодиализ хизматини кўрсатувчи бўлимлар сони 29 та бўлган бўлса, ҳозирга келиб 65 тага етказилган. Вилоят марказларидан ташқари мамлакатнинг фақатгина 2 та туманида бўлган ушбу хизмат 2022 йилга келиб, 23 та туманда йўлга қўйилди. Гемодиализ ускуналари миқдори эса 240 тадан 690 тага ортди.

    «Дарё» мухбири Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт марказида бўлиб, беморларга кўрсатилаётган гемодиализ хизмати ҳақида материал тайёрлади.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги гемодиализ хизмати бош мутахассиси Собит Азизовнинг айтишича, президент Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йилдаги ва 2021 йилдаги иккита тегишли қарори билан аҳолига гемодиализ ёрдамини кўрсатиш самарадорлиги кескин ошган.

    Собит Азизов

    Собит Азизов
    Фото: «Дарё»

    «Авваллари Республика бўйича 242 та сунъий буйрак аппарати, 30 та сув тозалаш мосламаси, 10 концентраторларни тайёрлаш учун миксерлар мавжуд бўлган. Президентимизнинг ушбу соҳага қаратган эътиборларидан кейин бу кўрсатгичлар каррасига ортди. Масалан, сунъий буйрак аппарати 690 тага, сунъий буйрак бўлимлари эса 65 тага етди», — деди мутахассис.

    Унинг алоҳида таъкидлашича, сунъий буйрак аппаратига тушувчи беморлар учун ишлатиладиган фильтрлар бир неча маротаба қайта ишлатилган бўлса, Президент қарори билан фильтрларни бир марталикка ўтказилиши гемодиализ хизмати соҳасидаги катта бурилишлари бўлган.

    «Илгари гемодиализ сеансига тушувчилар рўйхати тузилар эди ва бунга мажюур бўлганмиз. Боиси барча беморларни қамраб олишга имкониятимиз етмасди, ўринлар йўқ эди. Ҳозирга келиб эса буйраги ишламайдиган беморлар ҳеч қандай монелик йўқ. Шунингдек, гемодиализ сеанси учун фойдаланиладиган 14 турдаги воситалар давлат томонидан беғараз таъминлаб берилмоқда. Яна бир жиҳати бу турдаги беморлар учун 5 турдаги дори воситалари беморларнинг яшаш манзили бўйича бепул берилмоқда. Бу ҳам беморларинг яшаш муддатини узайтиради, иш фаолиятини яхшилайди, улар ўзларини жамиятга керакли, деб ҳис қилади», — деди Собит Азизов.

    Фото: «Дарё»

    Қорақалпоғистон, Хоразм вилояти ва Тошкент шаҳрида 1 100 нафар беморга гемодиализ хизматини кўрсатиш бўйича Ҳиндистоннинг Nephrocare Health Services Central Asia компанияси билан давлат-хусусий шериклик асосидаги битим имзоланган эди. Унга кўра, 2022 йил апрель ойида Нукус шаҳрида 150 нафар беморга хизмат кўрсатувчи янги гемодиализ клиникаси фаолияти йўлга қўйилган.

    Нукус шаҳридаги Nephroplyus гемодиализ маркази шифокори Махсетбай Матчановнинг «Дарё»га маълум қилишича, марказ Президент фармонига асосан Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида давлат хусусий шерикчилиги асосида фаолиятини бошлаган.

    Махсетбай Матчанов

    Махсетбай Матчанов
    Фото: «Дарё»

    «Бу каби гемодиализ марказлари дастлаб Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятларида иш бошлаган. Шулар орасида биринчилардан бўлиб Nephroplyus гемодиализ маркази 2022 йилнинг апрель ойида Нукус шаҳрида очилди.

    Олдинлари давлат шифохоналарида гемодиализ марказлари бор эди. Бироқ бу марказлар йилдан йилга беморларнинг сони кўпайгани ҳисобига ва гемодиализ ускуналарининг камлиги боис талаб юқорилигича қолмоқда эди. Ҳар бир бемор буйрак етишмовчилигининг терминал босқичида гемодиализ сеансини ҳафтасига 8-12 соат олиши керак бўлади. Олдинлари бу даражада муолажа олишнинг имкони йўқ эди. Сабаби беморлар сони кўпайган, ускуналар эса кам эди.

    Бу ерда 34 та гемодиализ ускунаси тўлиқ ишлаб турибди. Тўлиқ равишда 150 нафаргача беморларни қабул қила оламиз. Ҳозирда 90 нафар беморимиз тўлиқ диализ муолажаларини олмоқда.

    Биз марказимизга келган беморларга бемор деб эмас, меҳмон деб мурожаат қиламиз. Бу уларга психологик жиҳатдан бироз бўлса ҳам куч беради. Меҳмонларимиз ўзларини бу ерда ўз уйларидагидек ҳис қилишига ҳаракат қиламиз. Улар фақат ўз вақтида диализ муолажаларини олса бас», — деди Махсетбай Матчанов.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»
    10.01.2023, 19:21   Изоҳ (0)   20000
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қашқадарёда икки ёшли қиз нотўғри эмланиш оқибатида фалаж бўлиб қолгани ҳақидаги хабарга муносабат билдирилди

    10.01.2023, 19:14

    «Ғиждувон» ва «Қўқон» эркин иқтисодий зоналари ҳудуди кенгайтирилади

    10.01.2023, 18:38

    «Навоий, Бухоро, Тошкент вилояти ва Самарқанд саноатидаги ўсиш менга маъқул эмас» — президент

    10.01.2023, 18:13

    Педагогларни мажбурий меҳнатга жалб қилганлик учун жавобгарлик янада кучайтирилади

    10.01.2023, 18:06

    Ўзбекистоннинг 7 та ҳудудида қор кўчиш хавфи эълон қилинди

    10.01.2023, 17:52

    Ўзбекистонда саноат корхоналари сони 2 баробар кўпайди

    10.01.2023, 17:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Агар мен бўлмаганимда, Путин ҳозир ҳеч ким билан гаплашмасди ҳам” — Трамп

    Дунё | 11 август, 23:50

    Бошидан ўқ еган колумбиялик сенатор вафот этди

    Дунё | 11 август, 23:40

    АҚШ махфий хизмати Путин ва Трамп учрашувидан олдин Анкорижда бир уйни ижарага олган — NYT

    Дунё | 11 август, 23:31

    Трамп Зеленский ва Европа етакчилари билан гаплашади

    Дунё | 11 август, 23:20

    Андижонда Damas 9 ёшли болани уриб юборди

    Ўзбекистон | 11 август, 23:10

    “Хотирамни йўқотиб қўйишни истагандим” — актриса Ҳувайдо Жумаева оила сабаб санъатдан кетишга рози бўлгани ҳақида гапирди (видео)

    Шоу-бизнес | 11 август, 23:00

    Тошкентдаги “Уч қаҳрамон” бозорининг 40 фоизи ёниб кетгани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 11 август, 22:53

    Ўзбекистонда яширин иқтисодиёт ҳажми ялпи ички маҳсулотнинг 35 фоизига тенглиги очиқланди

    Ўзбекистон | 11 август, 22:40

    Жанубий Хитой денгизида Хитой ва Филиппин кемалари тўқнашди (фото, видео)

    Дунё | 11 август, 22:35

    Антарктидада 65 йил аввал ҳалок бўлган британиялик тадқиқотчининг қолдиқлари топилди 

    Дунё | 11 август, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.