«Ан-Насср» бош мураббийи Руди Гарсия Криштиану Роналдунинг Саудия Арабистони жамоасига ўтишини Пеленинг АҚШга ўтиши билан қиёслади.
«Бу Пеленинг АҚШга кетишига ўхшаб кетади. Айниқса, бу Саудия Арабистони футболи, спорти ва маданияти ривожига ҳисса қўшади. Бу биз учун ҳам, «Ан-Насср» учун ҳам, шунингдек, Саудия Арабистони учун ҳам жуда яхши.
Криштиану Роналду — ўйинчидан-да ортиқроқ. У дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири», — дейди мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, Пеле 34 ёшида Американинг «Нью-Йорк Космос» жамоасига ўтганди. Бразилиялик афсона у ерда 1975 йилдан 1977 йилга қадар тўп сурган.
Изоҳ (0)