«Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоне мавсум охирида жамоани тарк этади.
Бу ҳақида журналист Пако Гарсия Каридад маълум қилди. Манбага кўра, мураббий ёзда жамоа билан хайрлашади. Симеоне ушбу қарорини «матрасчилар» бош директори Мигел Анхель Ҳилга аллақачон айтиб бўлган.
Симеоне 2011 йилдан буён жамоани бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида «Атлетико» 2 марта Ла Лига, Европа Лигаси ва Европа Суперкубогида, бир мартадан Испания Кубоги ва Испаний Суперкубогида зафар қучган. Шунингдек, 2 марта Чемпионлар Лигаси финалига қадар етиб борган.
Ҳозирда мадридликлар Ла Лига жадвалида 5-ўринда бормоқда. Чемпионлар Лигасида эса «Порту», «Брюгге» ва «Байер» билан бир гуруҳга тушган «матрасчилар» 4-ўринни эгаллаб, мусобақани тарк этди.
Изоҳ (0)