Франциянинг «ПСЖ» жамоасига эгалик қиладиган Qatar Sports Investments компанияси яна бир клубга сармоя киритиш истагида.
Бу ҳақида журналист Бен Жейкобс хабар бермоқда. Ҳозирда QSI «Тоттенҳэм»дан ташқари яна бир АПЛ клуби билан музокаралар олиб бормоқда.
«ПСЖ» президенти ва QSI бош директори Носир ал-Ҳелайфи ҳафта бошида «Тоттенҳэм» директорлар кенгаши раҳбари Дэниэл Леви билан учрашув ўтказган. Ҳозирда музокаралар жараёни дастлабки босқичда.
QSI 2023 йилда бир нечта клубларга сармоя киритиши кутилмоқда. Qatar Sports Investments аллақачон «Брага»нинг 23% улушига эгалик қилади ва яна Европадан камида битта клубда акциядор бўлишни мақсад қилган. Шунингдек, Жанубий Америка компаниянинг устувор мақсадларидан бири ҳисобланади.
Изоҳ (0)