Ўзбекистонда 2022 йилда умумий қиймати 90,57 миллиард сўм бўлган дори воситаларига сертификат бериш рад этилди. Бу ҳақда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги марказ хабар берди.
Қайд этилишича, фармацевтика маҳсулотлари бўйича мурожаатлар асосида 2022 йил давомида тақдим қилинган дори воситалари белгиланган тартибда сертфикатлаштириш учун текширувдан ўтказилган.
Таҳлиллар натижасига кўра 24 та давлатда ва Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган 271 турдаги 3 382 502 шартли ўрам, умумий қиймати 90,57 миллиард сўм бўлган дори воситалари яроқсиз деб топилган.
Шу сабабли сертификатлаштирилиши рад этилиб, мазкур сифатсиз дори воситаларининг муомалага чиқарилишини олди олинган. Ушбу ҳавола орқали сертификатдан ўтмаган дори воситалари билан тўлиқ таниши мумкин.
Изоҳ (0)