• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ойлик олмасангиз, нега вақтингизни сарфлаб мақола ёзасиз, дейдиганлар кўп» — ўзбекча Wikipedia учун беминнат хизмат қилаётган Нодир Атаев билан суҳбат (видео)

    «Дарё» нашри 13 йилдан бери ўзбек тилидаги Wikipedia’даги администраторлик қилиб келаётган Нодир Атаев билан интервью уюштирди. Суҳбат давомида мутахассис ўз фаолияти, Wikipedia’нинг муҳим жиҳатлари ва «Викистипендия» лойиҳаси тўғрисида сўзлаб берди.

    «Wikipedia учун бепул ишлаймиз»

    Ўзбекча Wikipedia’да таҳрир қилиш ва мақолалар ёзишни 2009 йилда бошлаганман. Аслида ўзбекча Wikipedia 19 йилдан бери мавжуд. Лекин бизда уни кўпчилик билмайди. Wikipedia’ни кўнгиллилар яратади ва юритади. Яъни ҳеч ким маош олмайди. Менга ўхшаган фойдаланувчилар бўш вақтида ўзини қизиқтирган мавзуларда мақола ёзади. Ўзбекча Wikipedia’мизнинг аҳволи ёмон бўлишининг сабаби кўнгилли равишда ишлайдиган фойдаланувчилар сонининг оз бўлгани билан боғлиқ.

    Мен ўзимни тил жонкуяри деб ҳисоблайман. Ўзимнинг она тилимда бошқалар бепул маълумот топа олсин, деган мақсадим бор. Оддий мисол, бир касаллик ҳақида маълумот олмоқчи бўлсангиз Google’га кирасиз ва уни  қидирасиз. Одатда натижалар рус тилида чиқади. Коронавирус ҳақидаги маълумотларни ҳам одамлар русча ёки инглизчада ўқийди. Бизнинг ягона мақсадимиз ўзбек тилида сўзлашувчилар ўз она тилида истаганча маълумот топа олсин.

    Ғарбда таҳсил олганим учун кўрдимки, у ерда кўнгиллилар жуда кўп. Масалан, ўқишга ёки ишга ҳужжат топшираётганда резюме юборсангиз ёки иншо ёзсангиз албатта, кўнгилли сифатида нима ишлар қилганингизни сўрайди. Чунки улар учун бу табиий ҳол.

    Нодир Атаев

    Нодир Атаев
    Фото: «Дарё»

    «Ноёб лойиҳага қўл урдик»

    Ўзбекча Wikipedia’да 19 йил давомида 140 мингта мақола яратилган. Шундан 60 мингтаси Миллий энциклопедиядан олинган маълумотлар ва бот ёрдамида ёзилган.

    Очиғи, бизнинг жамоага ёрдам керак эди. Бизда иштиёқ анча пасайганди. Чунки йирик минглаб мақолалар ёзиш учун катта потенциал ва кўпсонли жамоа бўлиши зарур. Бизга мутахассислар етишмас эди.

    Аммо 2022 йилнинг май ойида ажойиб лойиҳани йўлга қўйдик. Ҳозирда унинг биринчи босқичи якунига етди. Бу лойиҳамиз «Викистипендия» деб номланди. Марафоннинг асосий мақсади ўзбек тилидаги Wikipedia’ни ривожлантиришга қаратилган.

    Лойиҳа ўзбекча Wikipedia’нинг фаол таҳрирчилари жамоаси ва Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан ҳамкорликда амалга оширилди. Бу ноёб лойиҳа бўлди.

    Ўзбекча Wikipedia’да мақолалар сони оз ва борларининг ҳам сифати яхши эмас эди.

    Ёшлар ишлари агентлиги апрель ойида «фаол фойдаланувчилар билан келинглар, бирга лойиҳа бажарайлик, мақолаларни сони ва сифатини оширайлик», деган таклиф билан чиқди. Биз бунга рози бўлдик.

    Марафонда қатнашиш учун ёш чекланмади, истаган одам унда иштирок эта олди. Марафон 7 ой давом этди ва барчага мақола яратиш орқали ўзаро беллашиш имкони берилди.

    Лойиҳада бир неча минг нафар одам қатнашди. Марафон 20 декабрь куни ўз якунига етганида мақолаларимиз сони 77 мингтага ошди. Марафон бошланган пайтда ўзбекча Wikipedia’да 140 мингта мақола бор эди, якунда эса 217 мингтадан ошиб кетди. Бу катта ютуқ.

    Фото: Ёшлар ишлари агентлиги

    Тақдирлаш маросими ҳам ўтказилди. Фаол, энг кўп ва сифатли мақолалар яратган фойдаланувчилар Ёшлар ишлари агентлиги томонидан бир марталик стипендия билан тақдирланди. Биринчи ўрин эгасига 50 миллион сўм берилди. Бу жуда катта маблағ.

    Бунақа марафонлар бошқа мамлакатларда ҳам уюштирилади. Лекин ҳеч қаерда бунчалик узоқ вақт давомида ёки бу каби катта маблағ фонди билан уюштирилмаган.

    Фото: Ёшлар ишлари агентлиги

    Wikipedia’да ўрнатилган рекордлар

    Лойиҳа давомида кўплаб рекордлар ўрнатилди. Масалан, ноябрь ойи ўзбекча Wikipedia’нинг 19 йиллик тарихида энг кўп таҳрир қилинган ой бўлди. Шу ой давомида 250 мингтага яқин таҳрир бўлди. Шундан 105 мингтаси фойдаланувчилар томонидан амалга оширилди. Қолгани бот орқали бажарилди. Лекин фойдаланувчилар қилган таҳрир натижалари ҳам рекорд ҳисобланади. Яъни ўзбекча Wikipedia’да ҳеч қайси ойда 105 мингта таҳрир қайд этилмаганди.

    Wikipedia минтақада рус тилида кўпроқ ўқилади. Қирғизистон дейсизми ёки Тожикистонми фарқи йўқ, барча қўшни давлатларда ҳар доим рус тилидаги Wikipedia’га ташрифлар кўп бўлади. Ноябрда минтақада илк бор ўзбекча Wikipedia’га ташрифлар сони Ўзбекистоннинг ичида русча Wikipedia’га ташрифлардан ўзиб кетди. Бу ўзбекча Wikipedia’да контент кўпайгани ва ундан кўпроқ одам хабар топгани, онлайн дунёда русчани ўринини ўзбекча эгаллаб бораётганини кўрсатади. Бу ҳам юқори натижаларимиздан бири бўлди.

    «Одамлар нега вақтингизни сарфлаб текинга мақола ёзасиз деб кўп сўрайди»

    Айрим инсонлар Wikipedia’да ишлайсизми, деб сўрайди. Бу савол нотўғри. Чунки Wikipedia’да ишлаш мумкин эмас. У бепул ва очиқ лойиҳа. Wikipedia’га кўнгилли равишда ҳисса қўшиш керак. Ойлик олмасангиз нега вақтингизни сарфлаб мақола ёзасиз ёки контент яратасиз, дейдиганлар ҳам учрайди. Тушунишлари қийин бўлади. Бироз суҳбатлашгач, тушунтирганимдан сўнг, ҳа қойил, ажойиб, мен ҳам қизиқиб кўраман деб айтиб қолишади. Лекин одамлар нима учун кўнгиллилик қилиш кераклигини тушунмайди. Бу бизда кенг тарқалмаган. Аслида кўнгиллик равишда ишлашнинг яхши томонлари кўп.

    Нодир Атаев

    Нодир Атаев
    Фото: «Дарё»

    Албатта, одамларни кўпроқ жалб қилиш учун тушунтириш-тарғибот ишларини олиб бориш керак. Марафонда қатнашганлар бу ҳақда тушунчага эга бўлди ва кўнгиллилар сони кўпаяди.

    Энг муҳими, ўзимиз амалда кўрсатиб беришимиз ва мисол бўла олишимиз керак. Масалан, мен шу пайтгача ўзбекча Wikipedia’да 50 мингта мақолани таҳрир қилдим. Кўнгилли сифатидаги фаолиятим сабабли Wikipedia асосчиси Жимми Уэйлс билан кўришдим. Халқаро анжуманларга етти марта тўлиқ грант асосида бордим. Африкадан тортиб, Европа, Америкада ўтказилган глобал викичилар анжуманларида қатнашдим.

    Масалан, 2022 йилда шу каби анжуманлардан бири шимолий Македонияда бўлди. У ерда ўзимизда ўтказилган Wikipedia марафони ҳақида маъруза қилдим. Истанбулда ҳам анжуман бўлди. Унда ҳам иштирок этдим. Wikipedia’га ҳисса қўшиб, мен фақат яхши ютуқларга эришяпман.

    Ижтимоий тармоқларда 15 дақиқа сарфлагандан кўра, ўша вақтни ўзимни қизиқтирган мавзуда мақола ёзиб қўйсам, уни кимдир ўқийди. Масалан, Google’да Эркин Воҳидов қидириб кўринг. Хурсандманки, бу ҳақда инглизча Wikipedia’да ҳам, ўзбекчасида ҳам бошдан оёқ мен ёзган мақола чиқади. Wikipedia’га ёзиб, жойлаган ҳар бир мақолангиз тарихига кириб, уни неча марта ўқилганини кўришингиз мумкин. Бу сиздан фойдали нарса қолаётганини билдиради.

    07.01.2023, 19:36   Изоҳ (0)   10215
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон Қамбарота-1 ГЭС қурилиши «йўл харитаси»ни тасдиқлади

    07.01.2023, 18:38

    Бухородаги савдо мажмуасида содир бўлган ёнғин юзасидан қўшимча маълумот берилди

    07.01.2023, 17:55

    Келаси ҳафта бошида Ўзбекистон ҳудудларига қор ёғади

    07.01.2023, 17:22

    Андижондаги газ заправкада навбат талашиш оқибатида жанжал келиб чиқди

    07.01.2023, 17:05

    Чимён тоғларида қор кўчди (фото)

    07.01.2023, 16:53

    Наманганда «Док-1 Макс» препаратини қабул қилган 2,5 яшар бола вафот этди

    07.01.2023, 16:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Манчестер Сити” футболчиси “Галатасарой”га ўтадиган бўлди

    Спорт | 2 август, 18:55

    Жеймс Кемерон “Аватар” фильми асосида анимацион сериал суратга олади

    Кино | 2 август, 18:50

    Трампнинг Фаластинга насбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    Дунё | 2 август, 18:35

    Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга визасиз кира олиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 2 август, 18:02

    Индонезияда Левотоби Лаки Лаки вулқони отилди (видео)

    Дунё | 2 август, 17:55

    Саудия клуби “Ливерпуль” ҳужумчиси учун курашда етакчига айланиб олди

    Спорт | 2 август, 17:50

    Титанлар, ўлим илоҳлари ва алкимё ҳақида: энг машҳур япон анимелари

    Кино | 2 август, 17:35

    “Одам IMEI қонуни”. Жамоатчилик фаоллари хориждан қайтганларни ОИВ тестдан мажбурий ўтказишга оид янги қонунга қандай муносабатда?

    Ўзбекистон | 2 август, 17:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.