Чимён тоғларида 7-явнар куни қор кўчкиси содир бўлди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» ахборот хизмати хабар берди.
Қор кўчки станцияси маълумотига кўра, соат 12:10 да табиий ҳудуди 7-8-лотокларда қор кўчкиси содир бўлган.
Маълум бўлишича, 7-лотокда 40 минг метр/куб, 8-лотокда эса 10 минг метр/куб қор кўчган. Ҳодиса оқибатида талафот кўрган ва жабрланганлар йўқ.
Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида 5—10 январь кунлари қор кўчиш хавфи мавжудлиги эълон қилинганди. Шу кунларда вақти-вақти билан ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратидаги ўзгаришлар кузатилади.
Мавзуга доир: Чимёнда Россия фуқароси қор уюмлари остида қолиб, ҳалок бўлди
Изоҳ (0)