5 январь куни Андижон вилояти Балиқчи туманидаги автомобилларга газ қуйиш шохобчасида жанжал содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар қилди.
Қайд этилишича, шу куни соат 09:55 ларда фуқаро Б.Н. Балиқчи тумани «Эскимарказ» МФЙ Мукаррам кўчасида жойлашган «Фаровонлик тимсоли» МЧЖга қарашли автомобилларга газ қуйиш шохобчасига «Москвич» автомашинасига газ қуйиш учун келган. Навбат кутиб турган вақтида у ва шохобчада қоровул бўлиб ишловчи Д.Т. ҳамда С.Д. ўртасида бошқа 2 нафар ҳайдовчини навбатсиз киритиб юборгани учун ўзаро жанжал келиб чиққан.
Жанжал вақтида Д.Т ва С.Д. фуқаро Б.Н.нинг оёқ ва бош қисмига ёғоч билан уриб, тан жароҳат етказган.
Ҳолат юзасидан Балиқчи тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)