Футбол бўйича Туркия чемпионатининг 17-турида «Фотиҳ Карагюмрюк» 4 январь, чоршанба куни «Кайсиреспор» жамоаси билан баҳс олиб борди.
Учрашувнинг илк дақиқасидаёқ Мунир Левент Мержан ҳисобни очди. 12-дақиқада Мбае Диагне «Фотиҳ Карагюмрюк»нинг иккинчи голига муаллифлик қилди. Иккинчи бўлим бошида Отабек Шукуров ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. Қайд этиб ўтиш жоиз, ушбу гол ўзбекистонлик футболчининг Туркия чемпионатидаги дебют голи ҳисобланади.
57-дақиқада Бернард Менса пенальтидан унумли фойдаланиб, ҳисобни қисқартирди. 63-дақиқада Диагне дублни расмийлаштирди. 72-дақиқада Илҳан Парлак яна бир бор ҳисобни қисқартирди.
Ушбу ғалабадан сўнг «Фотиҳ Карагюмрук» очколари сонини 19 тага етказиб, 10-ўринга кўтарилиб олди. «Кайсериспор» эса 23 очко билан 8-поғонани банд этган.
А Серия
17-тур баҳси
4 январь, чоршанба
Изоҳ (0)