«Пахтакор» клуби икки нафар футболчини ўз сафига қўшиб олди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.
«Насаф» шарафини ҳимоя қилган Дилшод Saitoв фаолиятини «Пахтакор»да давом эттирадиган бўлди. 24 ёшли футболчи эркин агент сифатида «шерлар» билан 3 йиллик шартнома имзолади. Saitoв Суперлигада 106 та ўйинда 11 та гол уришга муваффақ бўлган. Чемпионлар Лигасида эса 14 та ўйинда майдонга тушган.
Шунингдек, Тошкент жамоаси грузиялик ярим ҳимоячи Гиорги Папава билан ҳам шартнома имзолади.
Папава фаолияти давомида Грузиянинг «Динамо» Тбилиси ва «Дила», Кипрнинг «Неа Саламис» ва Ўзбекистонда «ОКМК» клублари шарафини ҳимоя қилган. Гиорги юқоридаги лигаларда жамиа 242 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та голга муаллифлик қилган. Еврокубокларда 19 та учрашувда битта гол урган.
«Динамо» Тбилиси билан бирга 4 марта Грузия чемпионига айланган.
Изоҳ (0)