«Эспаньол» клуби Ла Лига доирасида кечган «Барселона»га қарши ўйиндаги ҳолат юзасидан шикоят қилди.
Клуб Ла Лигада учта ўйинга дисквалификация қилинган Роберт Левандовскининг учрашувга иштирок этганидан норози ва бу борада Испания футбол федерациясига (RFEF) шикояти хати йўллаган.
Федерация ушбу хатни олган ва «Барселона»га изоҳ учун уч кун муҳлат берган.
Агар жараёнда «Эспаньол» фойдасига қарор чиқарилса, у ҳолда «кўк-анорранглилар»га техник мағлубият ёзилади.
Аввалроқ Мадрид марказий суди Левандовскининг дисквалификациясини бекор қилган, шу боис польшалик ҳужумчи «Барселона»нинг Ла Лига 15-тури доирасида кечган «Эспаньол»га қарши ўйинида (1:1) иштирок этолганди.
4 декабрь куни Спорт ишлари бўйича маъмурий суд (TАD) Левандовскининг дисквалификацияга олиб келган сариқ карточкаларни ўрганиб чиқади. Аввалроқ ТАD Левадовскининг четлатилиши билан боғлиқ «Барселона»нинг апеллациясини рад қилганди.
Изоҳ (0)