«Арсенал» Англия Премер Лигасининг 19-турида «Ньюкасл» билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади.
Лондонликлар жорий мавсум АПЛда илк бор майдонни голсиз тарк этди. «Канонирлар» бунга қадар 16 тур давомида ҳар бир ўйинда камида битта гол ураётган эди.
Шунингдек, Микель Артета шогирдлари 2022/23 йилги мавсум Премер Лигада иккинчи маротаба дуранг қайд этди. Биринчи дуранг 23 октябрь куни «Саутҳэмптон»га қарши баҳсда (1:1) қайд этилганди.
«Арсенал» ортда қолган 17 турдан сўнг 44 очко билан биринчи ўринни эгаллаб турибди.
Изоҳ (0)