«Манчестер Юнайтед» дарвозабони Давид де Хеа Премер Лига 19-тури доирасида «Bornмут»га қарши кечган ўйинда (3:0) майдонга тушди.
Бу испаниялик посбон учун манкунианлар сафида АПЛдаги 394-ўйин бўлди. Бу борада де Хеа клуб тарихида АПЛда энг кўп ўйин ўтказганлар рўйхатида тўртинчи ўринга чиқиб олди.
Давид жамоа собиқ ҳужумчиси Уэйн Рунини (393) ортда қолдирди. Бу борада дастлабки уч ўриндан қуйидаги уч футболчи жой олган: Райан Гиггз (632), Пол Скоулз (499) ва Гари Невилл (400).
Де Хеа «Манчестер Юнайтед»да 2011 йилдан бери ҳаракат қилиб келади.
Изоҳ (0)