Ерга C/2022 E3 (ZТF) кометаси яқинлашмоқда, у ҳар 50 000 йилда Қуёш атрофида айланади. Охирги марта ушбу осмон жисми сайёрада неандерталлар яшаган пайтда Ер устидан учиб ўтган, деб ёзади Russian Traveler нашри.
C/2022 E3 (ZТF) кометаси астрономлар томонидан март ойининг бошида кашф этилган. Ўшандан бери комета сезиларли даражада ёрқинлашган ва энди Шимолий Корона юлдуз туркуми устидан учмоқда.
Комета ҳозирда Ердан 188 миллион километр узоқликда жойлашган. 2023 йилнинг 1 январида у Қуёшга энг яқин келади, 1 февралда эса сайёрамизга максимал даражада яқинлашиши кутилмоқда.
Яқинда олимлар кометанинг биринчи батафсил фотосуратини олди, унда ёрқинроқ яшил кома ва сарғиш чангдан иборат дум кўринган. Комета ҳали телескопсиз кўриш учун жуда хира бўлса-да, у бизга тахминан 41,8 миллион километр масофада яқинлашганда, уни оддий кўз билан кўриш мумкин бўлади.
Бунга қадар 2020 йил июль ойида NEOWISE кометаси оддий кўз билан кўрилган.
Изоҳ (0)