Сурия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Исроил ҳарбий-ҳаво кучларининг Дамашққа ҳужумини қайтарди, деб хабар бермоқда Al Mayadeen. Телеканал ҳарбий манбасининг айтишича, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари «агрессор ракеталарининг бир қисмини уриб туширган».
Reuters агентлигининг Сурия Мудофаа вазирлиги баёнотига таяниб, хабар беришича, ҳужум оқибатида икки аскар ҳалок бўлган, Дамашқ аэропорти ишдан чиққан. Вазирлик маълумотларига кўра, зарба Исроил шимоли-шарқидаги Тиберия кўлидан берилган.
Исроил мудофаа кучлари вакили бу маълумотларга изоҳ беришдан бош тортди, дейди «ТАСС». Исроиллик ҳарбийлар Twitter’да ҳам содир бўлган воқеа ҳақида ҳозирча ҳеч нарса ёзмаган.
Al Mayadeen нашрининг ёзишича, бу Исроилнинг Сурияга бир ҳафта ичида учинчи ҳужуми.
Изоҳ (0)