Россия президенти Владимир Путин Жиноят кодексига Россия Федерациясида қўпорувчилик ҳамжамиятини яратиш, қўпорувчиликни қўллаб-қувватлаш ва молиялаштириш учун умрбод қамоқ жазосини назарда тутувчи моддаларни киритиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Фармон ҳуқуқий ахборотнинг расмий интернет порталида эълон қилинди.
«Қўпорувчилик фаолиятини тарғиб қилиш» моддаси 10 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки умрбод қамоқ жазосини назарда тутади. «Қўпорувчилик фаолиятини амалга ошириш мақсадида ўқитиш» ва «қўпорувчилик жамиятини ташкил этиш» учун жазо 15 йилдан 20 йилгача ёки умрбод озодликни чеклашни назарда тутади. Бундай ташкилот қатнашчилари 5 йилдан 10 йилгача қамалиши мумкин.
Қонун муаллифларидан бири, Россия Давлат Думасининг Хавфсизлик ва коррупцияга қарши кураш қўмитаси раҳбари Василий Пискарев 2022 йилда қўпорувчилик сони кескин кўпайиб, 21 тага етганини маълум қилди – 2021 йилда биттагина қайд этилганди. Пискарев умрбод қамоқ жазосини тўлиқ асосли деб атади.
Изоҳ (0)