Шавкат Мирзиёев 30 декабрдаги йиғилишда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги раҳбари Сардор Кариев ишдан олганини эълон қилди.
Президент матбуот хизматининг хабар қилишича, йиғилишда давлат раҳбари соғлиқни сақлаш соҳасига тўхталиб, «Док-1 Макс» препаратини қабул қилиш оқибатида болалар ҳаётдан кўз юмгани билан боғлиқ вазиятни қаттиқ танқид қилди.
«Самарқанд ва Қашқадарёдаги болалар ўлими соҳада ишлар аҳволини, назорат йўқлигини кўрсатди. Бугун Фармацевтика агентлиги раҳбари Кариевни ишдан олдим. Бунга йўл қўйган мутасаддиларнинг ҳаммаси қонун олдида жавоб беради!», — деди президент.
Сардор Кариев 2019 йилнинг февралидан буён Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори лавозимида фаолият юритиб келаётганди.
Изоҳ (1)
Болалар ўлимига сабабчи бўлганларга умрбод қамоқ жазоси берилсин