• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Эркин бозор механизмларини жорий қилиш Конституцияда мустаҳкамланмоқда

    Президентнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида нима сабабдан эркин бозор механизмларини жорий қилиш, соғлом рақобат ва хусусий мулк дахлсизлигини таъминлаш устувор масалалардан бири этиб белгиланди?

    Бир қараганда, Янги Ўзбекистонда олиб борилаётган иқтисодий сиёсатини, ислоҳотлар натижасини кузатиб бораётган инсон учун буни тушуниш айтарлик мушкул эмас.

    Бош мақсад – мамлакатда инвестиция муҳитини яхшилаш, иқтисодий фаолиятга эркинлик бериш, хусусий мулк дахлсизлигини таъминлаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш кабилар.

    Бу эса, ўз навбатида иқтисодий муносабатларни шакллантиришда давлатнинг эмас, бозорнинг роли муҳим, деган тамойилнинг талабидир.

    Эркин бозор механизмларини жорий қилиш оқибатида оддий аҳоли зарар кўрмайдими, деган саволнинг пайдо бўлиши табиий албатта. Кўндаланг жавоб бераман, асло йўқ, аксинча фойда кўради.

    Таҳлиллар шуни кўрсатдики, Ўзбекистоннинг иқтисодиётни эркинлаштириш борасидаги ислоҳотлари бутун дунё матбуоти эътиборида, яъни, жаҳоннинг энг йирик компанияларининг диққат эътиборида турибди. Зеро, Ўзбекистонда эркин бозор механизмлари қанчалик мукаммал жорий этилса, соғлом рақобат ва хусусий мулк дахлсизлигини таъминланса, миллий бозоримизга кириб келаётган хорижий инвесторлар оқими шунчалик кўпаяди.

    Аммо энг муҳим масала эркин бозор механизмларини жорий қилиш, соғлом рақобат ва хусусий мулк дахлсизлигини таъминлаш орқали маҳаллий тадбиркорликни қўллаб-қувватлашдир.

    Тадбиркор қанча қўллаб-қувватланса, иқтисодиёт ривожланади. Бу эса ўз навбатида қуйидаги натижаларни беради:

    • биринчидан, бозорларимизда маҳсулотлар тўкинлигини ва арзончилиги таъминланади;
    • иккинчидан, аҳолига сифатли миллий товарлар етказиб берилади;
    • учинчидан, озиқ-овқат хавфсизлигига эришилади;
    • тўртинчидан, аҳоли бандлиги таъминланади;
    • бешинчидан, камбағаллик даражаси камаяди, аҳолининг фаровонлиги ошади;
    • олтинчидан,энг муҳими миллий иқтисодиёт юксалади.
    Энг муҳими, экспортчи корхоналарга кўрсатилаётган ташкилий ва молиявий ёрдам бериш тизимини такомиллаштириш масаласи босқичма-босқич ҳал этилмоқда. Шунинг учун мамлакатимизда экспорт билан шуғулланадиганларга ҳар томонлама шароит яратишга ҳаракат қилинмоқда.

    Бу ҳолат сўнгги 5-6 йилда сезиларли даражада ўзгарди. Натижада экспорт қилувчи корхоналарнинг экспортдаги ташиш харажатларини 50 фоизгача миқдорда компенсация қилиш механизми жорий этилди. Экспортни қўллаб-қувватлаш бўйича яратилган шарт-шароитлар натижасида, экспорт номенклатураси 74 та янги турдаги маҳсулот ва географияси 42 та мамлакатга кенгайиб, экспорт ҳажми 2016 йилдаги 12.1 миллиард доллардан 2021 йилга келиб 16.6 миллиард долларга етди. Жорий йилда эса экспорт хажми 19 миллиард АҚШ долларига етди.

    Республикамиз томонидан инсон ҳуқуқлари, атроф-муҳит муҳофазаси, меҳнат муносабатлари, бошқарув стандартлари бўйича 27 та халқаро конвенция талабларини бажаргани тўғрисидаги Еврокомиссия хулосасига кўра, жорий йил апрельь ойида Европарламент бизга Европа иттифоқи давлатларига божсиз экспортни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи GSP+ имтиёзини тақдим қилган эди. Шундай қилиб, юртимиз мазкур имкониятни қўлга киритган дунёдаги тўққиз давлатдан бирига айланди.

    Сўнгги йилларда Ўзбекистонда хусусий мулкчиликни давлат томонидан кафолатлаш, тадбиркорлик эркинлигини ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашга катта эътибор қаратилмоқда. Бунинг натижасида амалиётда талаб ва таклиф, рақобат ҳамда нарх каби бозор механизмлари ишлай бошлади. Агар таҳлилларга эътибор берадиган бўлсак, сўнгги 5 йилда ички бозор учун зарур бўлган 3,5 минг турдаги товарлар учун импорт божхона божи, 1,1 минг турдаги товарлар учун актсиз солиғи бекор қилинди, шунингдек, 3 мингдан зиёд турдаги товарлар учун импорт божхона божлари кескин камайтирилди.

    Солиқ турлари 13 тадан 9 тага, солиқ текширувлари турлари эса, 13 тадан 3 тага қисқартирилди. Шунингдек, қўшилган қиймат солиғи ставкаси – 20 фоиздан 15 фоизга, ижтимоий солиқ ставкаси – 25 фоиздан 12 фоизга туширилди. Соғлом рақобатни таъминлаш учун валюта бозори либераллаштирилди, шу жумладан экспортдан келиб тушган хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотиш талаби бекор қилинди, фуқаролар учун миллий ва хорижий валютани эркин конвертация қилиш имконияти яратилди. Тадбиркорлик соҳасида талаб этиладиган 114 турдаги лицензия ва рухсатнома бекор қилинди ҳамда 33 турдаги лицензия ва рухсатнома ўрнига хабардор этиш тартиби жорий қилинди.

    Таъкидлаш зарурки, аҳолиси фаровонлигини таъминлашнинг энг бирламчи омили мамлакат ҳудудларининг ижтимоий-иқтисодий салоҳияти ва ундан самарали фойдаланиш билан узвий боғлиқ.

    Ҳудудларда барқарор ривожланиш кўрсаткичларига эришмасдан туриб, миллий иқтисодиётни ривожлантириш ҳақида фикр билдиришнинг ўзи мантиқий нуқтаи назардан самарасиз ҳисобланади. Шунинг учун ҳудудларнинг молиявий-инвестицион салоҳиятини оширишга замин яратилса бу ҳолат ҳудудлардаги саноат корхоналари учун бизнес муҳитини яратишга туртки беради ҳамда барча ҳудудлар тенг ривожланишига хизмат қилади.

    Шундай эсада баъзи ҳолларда давлат секторининг бозор муносабатларига аралашуви кўп ҳолатларда нафақат иқтисодий самарасизлик ва эркинликларнинг тўсилишига, балки коррупцияга ҳам сабаб бўлмоқда.

    Шу боис ҳам давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида эркин бозор механизмларини жорий қилиш, хусусий мулк дахлсизлигини таъминлаш ҳамда тадбиркорликни қўллаб-қувватлашни Конституцияда мустаҳкамлаб қўйиш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилди.

    Мазкур масалаларнинг Конституция орқали мустаҳкамланиши келажакда миллий иқтисодиётни янада ривожлантиришга эркинлик бериш билан бирга соҳадаги барча тўсиқ ва чекловларни бартараф этади.

    Мамлакатимизда тадбиркорлик фаолияти кафолати Конституциянинг тегишли нормалари орқали мустаҳкамланиши келажакда бизнесни маъмурий ва бошқарув жиҳатидан назорат қилишнинг кескин қисқаришига, соф рақобатчилик амалиётини ривожланишига, мулкдорлар кенг қатламининг шаклланишига ҳамда монополистик ҳаракатларнинг чекланишига олиб келади.

    Чунки мамлакатимизда тадбиркорлик субъектлари фаолияти, биринчи навбатда, ҳуқуқий жиҳатдан кафолатланишига ҳамда молиявий ва иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш давр тақозосидир.

    30.12.2022, 16:10   Изоҳ (0)   3853
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Халқаро онлайн савдо платформалари орқали 1,5 млн долларлик маҳсулот сотилди» — «Ҳунарманд» уюшмаси раиси ўринбосари Бобур Мансуров

    30.12.2022, 15:56

    Наманганда MJ Developers компаниясининг илк кўп қаватли уйи фойдаланишга топширилди. Тошкентда бу лойиҳа доирасидаги ишлар тўхтаб қолганди

    30.12.2022, 15:08

    Нодир Жонузоқ Ёзувчилар уюшмаси раиси биринчи ўринбосарлигига қайтди

    30.12.2022, 14:32

    Тошкент ва Андижон халқаро аэропортлари иши қалин туман сабабли вақтинча чекланди

    30.12.2022, 13:57

    Владимир Норов Ўзбекистон ташқи ишлар вазири лавозимидан озод этилди

    30.12.2022, 13:44

    Ўзбекистонда «Док-1 Макс»ни ишлаб чиқарган компанияга тегишли барча дорилар савдоси вақтинча тўхтатилди

    30.12.2022, 12:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.