Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 30 декабрда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 29,89 сўмга кўтарилиб, 11 225,46 сўмни ташкил қилди. Евро 53,12 сўмга ошиб, 11 961,85 сўм бўлди. Рубль 0,79 сўмга тушиб, 156,64 сўм бўлди.
Бундан аввал долларнинг курси олти кунлик пастлашдан сўнг кўтарилиб, 11 195,57 сўмни ташкил қилганди. Евро ҳам ошиб, рубль яна пастлаганди.
Изоҳ (0)