Айни вақтда президент Шавкат Мирзиёев Халқаро конгресс марказида таълим соҳасидаги ислоҳотлар ҳақида мурожаат қилмоқда. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар берди.
Президент Янги Ўзбекистондаги ташаббусларни, айниқса, таълим бўйича ислоҳотларни чекка ҳудудларга ҳам кириб боришга ҳаракат қилинаётгани ҳақида гапирди.
«Биз аввало устознинг, муаллимнинг обрўсини кўтаришимиз керак. Айтиш керакки, биз 20 йилда ўқитувчиларга эътибор қаратмадик. Бундан ким ютқазди? Албатта, биз.
Навоийга борганимда ёшлар билан учрашув ўтказдим. Улардан «сизларни нима қийнаяпти?», деб сўрадим. Улар жавоб бера олмади. Саволга ўзим жавоб бердим: «корхоналардаги янги техника, асбоб-анжомларни ишлатишда қийинчиликлар бўляптими?», деган эдим, бир йигит бунга жавобан «билим етишмаяпти», деди. Бу ҳам ҳақиқат», — деди президент.
Давлат раҳбари ҳар бир инсон ўзининг эртангги куни бўлган фарзандларни муаллимга ишониб топшириши ҳақида ҳам гапирди.
«Охирги йилларда таълимда ўқитувчининг кайфияти, дарс бериши ўзгаргани ҳам адолатли ҳақиқат. Мен ўзим ҳам таълим берганман, биламан бу соҳани. Олий Мажлисга йўлланган мурожаатномада айтилган олтита йўналишни бажариш муҳим. Лекин бугун қийналмасак, эртага натижа бўлмайди», — дея қўшимча қилди Шавкат Мирзиёев.
Изоҳ (0)