• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Эрдўғон Ғарбни Украина масаласида воситачилик ўрнига провокациялар билан шуғулланишда айблади

    Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг фикрича, Ғарб Россия—Украина можаросини ҳал қилиш учун ҳаракат қилмаган, аксинча, «фақат провокациялар» билан шуғулланган. Унинг иддао қилишича, зиддият томонлари ўртасида воситачилик ролини Туркия зиммасига олган.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    «Афсуски, Ғарб фақат провокациялар билан шуғулланди ва Украина—Россия урушида воситачи бўлишга ҳаракат қиллмади» — деди Эрдўғон Туркия шимоли-шарқидаги Эрзурум вилоятида ёшлар билан учрашувда. У Анқара воситачи ролини ўз зиммасига олгани ва унинг саъй ҳаракатлари билан «Қора денгиз дон йўлаги фойдаланишга топширилганига» эътибор қаратди.

    Эрдўғон таъкидлашича, Европа Украинадан экспорт қилинадиган доннинг 44 фоизини олган. 16 фоизи Туркияга, 14 фоизи Африка давлатларига юборилган. Унинг айтишича, Туркия Африкадаги муҳтож давлатларга жўнатиш учун рус донидан ун ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Туркия президенти, шунингдек, Россия билан биргаликда ўғитларни экспорт қилиш бўйича чоралар кўришга ваъда берди ва бу масала «ишнинг энг оғир қисми» бўлишини айтди.

    Уруш бошида Россия ва Украина ўртасида тинчлик музокаралари Туркия воситачилигида ўтган, бироқ май ойида улар тўхтатилганди. Ёзда Туркия ва БМТ воситачилигида томонлар Одесса портларидан Украина ғалласини экспорт қилиш, шунингдек, Россиянинг озиқ-овқат ва ўғитларини четга чиқариш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишни ўз ичига олган дон битимини тузишга муваффақ бўлди.

    Ғарб давлатлари сўнгги пайтларда Украинанинг «адолатли дунё»га интилиш ҳақидаги баёнотларини қўллаб-қувватламоқда. Владимир Зеленский Россия қўшинларининг Украина ҳудудидан 1991 йилги чегаралар доирасида, жумладан Қримдан олиб чиқиб кетилишини талаб қилмоқда. Москва ҳисоблашича, Киевнинг ёндашуви унинг тинч йўл билан келишувга тайёр эмаслигини кўрсатади.

    26.12.2022, 16:01   Изоҳ (0)   10565
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    КХДР дронлари чегарани бузиб киргач, Жанубий Корея ҳарбий самолёти ҳалокатга учради

    26.12.2022, 15:55

    Қозоғистон Украинага тиббиёт муассасалари учун 41 та генератор совға қилди

    26.12.2022, 14:41

    «Чеченистондан ўрнак». Россияда ҳарбийларни тайёрлашнинг янги усули таклиф қилинди

    26.12.2022, 14:36

    Австриядаги тоғ-чанғи курортида 10 киши қор кўчкисида қолди

    26.12.2022, 14:26

    АҚШда совуқ ва қор бўрони оқибатида ҳалок бўлганлар сони 34 кишига етди (видео)

    26.12.2022, 13:58

    Шимолий Корея дронлари Жанубий Корея ҳаво ҳудудига бузиб кирди

    26.12.2022, 13:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Янги букланадиган iPhone 2026 йилда сотувга чиқади

    Гаджетлар | 20 июн, 19:50

    Қозоғистон полицияси терговда сунъий интеллект ёрдамчисини қўллади

    Дунё | 20 июн, 19:40

    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади

    Реклама | 20 июн, 19:30

    Жиззах ва Бухорода жами 2,7 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 20 июн, 19:27

    Луис Энрике “Ботафого”га қарши ўйиндан сўнг нималар деди?

    Спорт | 20 июн, 19:21

    Россияда “Сеними, шошмай тур!” мультфильми асосида тўлиқ метражли фильм суратга олинади

    Кино | 20 июн, 19:20

    Шавкат Мирзиёев Кўкдала тумани маъмурий марказидаги бунёдкорлик ишлари билан танишди (фото)

    Ўзбекистон | 20 июн, 19:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.