Қозоғистон Украинадаги тиббиёт муассасаларига 500 минг долларга яқин 41 та генератор совға қилди. Бу ҳақда ҳукумат порталида маълум қилинди.
«Соғлиқни сақлаш муассасаларига қарийб ярим миллион долларлик 41 та генератор тарқатилди. Хусусан, улар россиялик ҳарбийлари ҳужуми остида бўлган ҳудудлар – Николаев, Днепропетровск, Харьков ва бошқа вилоятларга ўтказилди», дейилади хабарда.
ССВ раҳбари Виктор Ляшконинг таъкидлашича, электр таъминотидаги узилишлар шароитида Украина ҳар қандай қийинчиликларга тайёр бўлиши керак, шунинг учун тиббиёт муассасаларини генераторлар билан таъминлаш давом этмоқда.
Қозоғистон ТИВ раҳбари 1 декабрь Польшада бўлиб ўтган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) Вазирлар кенгашининг 29-йиғилишида Украинадаги урушни тўхтатишга чақирганди. У муаммолар ёлғиз ҳал қилиниши учун катталик қилишини айтиб, барча иштирокчи давлатлар бирдам бўлиб, ЕХҲТ қадриятларига қатъий содиқликларини намойиш этишга чақирганди.
Изоҳ (0)