• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12615.07
    • RUB162.02
    • EUR14754.59
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ўзбекнефтгаз»: Шўртан кони штабида нефть ва газ геология-қидирув ишларининг 2022 йил якунлари танқидий муҳокама қилинди ва 2023 йил учун режалар белгилаб олинди

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида геология соҳасини ривожлантириш ва унинг барча бўғинларида ислоҳотларни амалга оширишга қаратилган бир қатор, жумладан, геология ишларининг 10 йиллик дастурини ишлаб чиқиш, 6 минг метрдан ортиқ чуқурликларда газ уюмларини аниқлаш бўйича ишларни ташкил қилиш, конларни ишлатиш ва улар бўйича берилган лицензияларни ҳамда мажбуриятлар бажарилишини қайта кўриб чиқилиши каби мақсадли вазифалар белгилаб берилди.

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида Шўртан конидаги штабда ушбу вазифаларни бажариш мақсадида 2022 йилда амалга оширилган нефть ва газ геология қидирув ишлари ва уларнинг натижалари, жумладан, 5 та янги кон очилганлиги, 35 млрд куб метрдан ортиқ табиий газ ва 1,6 млн тонна суюқ углеводород заҳиралари кўпайтирилганлиги алоҳида қайд этилди.

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ, Давлат геология қўмитаси, «ЎзЛITIнефтгаз» АЖ, «Ўзбекгеофизика» АЖ, «ИГИРНIGM» давлат муассасаси ва «Шлюмберже» каби корхоналарнинг ҳамда жойлардаги бурғилаш, қазиб чиқариш бошқармаларининг раҳбар ва мутахассислари, геологлар, геофизиклар, муҳандислар иштирокида «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг 2023 йилдаги нефть ва газ геология қидирув ишларининг устувор вазифалари ҳамда эришилиши кутилаётган натижалари батафсил муҳокама қилинди.

    Дастлаб «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан 2022 йилнинг якунида йиллик нефть ва газ геология-қидирув ишлари режасини бажариш, захираларни кўпайтириш ва янги майдонларни бурғилашга киритиш ҳамда уларнинг келгуси истиқболли йўналишлари, эришилган натижалар, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимларига доир таклифлар батафсил таҳлил қилинди.

    Шу билан бир қаторда, 2022 йилда нефть ва газ геология қидирув ишларини амалга ошириш жараёнида йўл қўйилган камчиликлар, хусусан бурғилашга киритиш учун етарли даражада янги майдонлар тайёрланмаганлиги, бурғилаш ишларини бажаришдаги камчиликлар ва улар устидан етарлича геологик назорат олиб борилмаганлиги, маҳсулдор қатламларни очиш жараёнида бурғилаш эритмалари билан боғлиқ йўл қўйилган нуқсонлар, сейсмик қидирув ишлари устидан доимий мониторинг ишларининг суст бажарилганлиги ва қудуқларда ўрнатилган геологик технологик станциялар фаолиятидаги камчиликлар танқидий кўриб чиқилди.

    Ушбу камчилик ва нуқсонларни тезкор бартараф этиш юзасидан барча тегишли раҳбар ва мутахассисларга аниқ муддатларини белгилаган ҳолда тегишли кўрсатмалар берилди.

    Қўмита ва унинг таркибидаги ташкилотлар билан бирга Республикада нефть ва газ геология-қидирув ишларини ривожлантиришнинг асосий йўналиши сифатида Қорақалпоғистон Републикаси ва Республикамизнинг бошқа ҳудудлари ҳам белгилаб олинганлиги, Устюрт минтақасида нефть ва газ геология-қидирув ишлари бўйича Келажак майдонида 6500 метрга излов қудуқларини бурғилаш тадбирларни лойиҳалаштириш, уларни мақсадли амалга ошириш, табиий газнинг янги конларини очиш, қўшимча захираларини аниқлаш энг устувор вазифа эканлиги қайд этилди ҳамда келгуси йилларда биринчи навбатда қайси янги майдонларда чуқур бурғилаш ишларини бошлаш келишилиб олинди.

    «Ўзбекгеофизика» АЖ билан биргаликда Давлат геология қўмитаси томонидан тайёрланаётган истиқболли структуралар базаси камлиги эътиборга олиниб келгусида «Ўзбекгеофизика» АЖ ва Давлат геология қўмитаси томонларидан 3D сейсмик қидирув ишлари натижасида тайёрланадиган истиқболли структуралар сонини янада кенгайтириб, келгуси 2023—2032 йиллар мобайнида доимий тўлдирилиб борилиши таъкидлаб ўтилди ҳамда Давлат геология қўмитаси мутахассислари ҳам ўз вазифаларини белгилаб олишди.

    Шунингдек Давлат геология қўмитасига «Ўзбекнефтгаз» АЖ учун келгусида Республикамизнинг нефть ва газга истиқболли ҳудудларидан керакли блокларни ажратиб бериш бўйича таклифлар айтиб ўтилди ҳамда ушбу барча кўрсатилган кўрсатмалар геология-қидирув ишларини келгуси 10 йиллик дастурида акс этирилиши белгилаб олинди.

    Бундан ташқари «Ўзбекнефтгаз» АЖ олдига қўйилган геология-қидирув ишлари вазифаларни бажариш учун келгуси 2023—2032 йилларга геология-қидирув дастурини ишлаб чиқишда «Ўзбекнефтгаз» АЖ, «Ўзбекгеофизика» АЖ ва Давлат геология қўмитаси мутахассислари томонидан «Ишчи гуруҳ» тузилган ҳолда ишларни тезкор ташкиллаштиришга кўрсатма берилди.

    Тадбир давомида Устюрт ҳудудининг қўшимча истиқболларини ўрганиш мақсадида «Шлюмберже» компанияси билан ўрнатилган ҳамкорликлар асосида жамият билан биргаликда амалга оширилаётган ишлар ҳолати, олинган ва эришилаётган натижаларнинг самарадорлиги ҳам ўрганиб чиқилди. Ушбу компания билан кейинги йилларда Муборак, Шўртан ва Газли ҳудудлари истиқболларини баҳолаш бўйича ҳамкорликни янада кенгайтириш ва давом этириш масалалари кўриб чиқилди.

    Шу билан бирга «ЎзЛITIнефтгаз» АЖ раҳбарияти томонидан «Ўзбекнефтгаз» АЖ таркибидаги барча нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари, департаментлардаги барча геология ходимларини «Шлюмберже» компаниясида 2023-2024 йилларда мутахассисларни малакавий ўқитиш, уларни савиясини ошириш бўйича ўқув курслари ташкиллаштирилишига келишиб олинди.

    Бошқарув раиси шунингдек бурғилаш ишларида ҳамда углеводород қазиб чиқариш жараёнларида йўл қўйилган камчиликларни ҳам танқидий муҳокама қилиб, тегишли раҳбар ва мутахассисларга уларни бартараф этиш, бугунги кундаги дунёдаги геосиёсий ҳолатни эътиборга олган ҳолда, материал-техник ресурслар таъминотини тезкор ҳал қилиш, қисқа муддатларда тадбирлар самарадорлигини кескин ошириш бўйича ҳам зарур кўрсатмалар берди.

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ мутахассислари юқорида келтирилган тадбирларни самарали амалга ошириш орқали Республика углеводород хом ашё базасини мустаҳкамлаш ва уни келгусида барқарор ривожлантириш, шунингдек аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларининг ёқилғи-энергетика ресурсларига бўлган талабини қондиришга хизмат қилиш мақсад қилинган.

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати

    23.12.2022, 22:33   Изоҳ (0)   9746
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентдаги кўп квартирали уйларда рециркуляцион насослар ўрнатилмоқда

    23.12.2022, 22:09

    Ўзбекистонда бюджет маблағларининг ишлатилиши электрон назорат қилинади

    23.12.2022, 20:46

    Андижонда икки корхона электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиши оқибатида 1,6 млрд сўм зарар етказди

    23.12.2022, 20:27

    Қорамолларда бруцеллёз ва оқсил касаллиги тарқалгани юзасидан расмий маълумот берилди

    23.12.2022, 20:03

    Никита Макаренко Самарқандда болалар ўлимига сабаб бўлган йўталга қарши сироплар юзасидан ЖССТ октябрь ойида огоҳлантириш бергани ҳақида ёзди

    23.12.2022, 19:22

    «Муаммони айтяпмиз, раҳбарлар эшитиб, кўриб турса-да, жим». Тошкентда салкам 600 млн сўм иш ҳақини ололмаётган тадбиркор (видео)

    23.12.2022, 18:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германияда шифокор 15 та қотиллик бўйича судланди

    Дунё | 14 июл, 19:20

    Алишер Султонов президент маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди

    Ўзбекистон | 14 июл, 19:07

    Оздирувчи таблеткалар: навбатдаги ёлғонми ёки ҳақиқат?

    Маслаҳатлар | 14 июл, 19:00

    Озарбайжонда Ўзбекистон фуқароси вафот этди

    Дунё | 14 июл, 18:45

    Instagram: Вазира Юнусова оиласида жудолик, Элёр Мелибоев ота-онасига автомобиль совға қилди, “Қалпоқ” актёри вафот этди

    Маданият | 14 июл, 18:35

    Лука Модрич Миланга етиб келди

    Спорт | 14 июл, 18:30

    Шерзод Асадов янги лавозимга тайинланди

    Ўзбекистон | 14 июл, 18:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.