Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманидаги «Анҳор сайли» (собиқ «Азиз» ва «Казбек») дам олиш оромгоҳлари кимошди савдосига қўйилди. Лот маълумотлари «E-auksion» порталида эълон қилинган.
Лот аукционга Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан жойлаштирилган.
Ушбу қурилган йили номаълум бўлган оромгоҳ ер участкасининг умумий майдони — 1,9 гектар. Бинонинг майдони — 3831,69 квадрат метр. Унда сув, электр ва газ таъминоти мавжуд. Канализация тизими эса йўқ.
Аукционга қўйилган оромгоҳнинг бошланғич баҳоси — 37 млрд сўм. Аризалар 23 январь 09:00 га қадар қабул қилинади. Савдолар худди шу куни 10:00 да бошланади.
Мавзуга доир: Тошкентдаги бизнес-марказ аукционда Ўзбекистондаги банклардан бирига сотилди. Нарх — 42 млрд сўм
Изоҳ (0)