АҚШ шифокорлари самарасизлик сабабли тумовни енгиллаштирадиган «Терафлю» ва бошқа машҳур дорилар савдосини тақиқламоқчи. Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар берди.
Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, энг кўп ишлатиладиган мазкур дориларнинг баъзилари самарадор эмас. Бу шифокор ва тадқиқотчиларни бу препаратларни сотишни тўхтатишга ундамоқда. Ҳозирда кўпроқ одамлар қабул қилаётган «Терафлю», «Бенадрил» ва «Тайленол» ўнлаб рецептсиз таблетка, сироп ва суюқликлар қаторига киради.
Препаратлар таркибида бурун битишидан халос бўлиш учун ёрдам берадиган фенилефрин деб аталувчи таркибий қисм мавжуд. Ингредиент хавфсиз кўринади, аммо тўртта тадқиқот шуни кўрсатдики, дори-дармонлар бурун битишига қарши самара бермайди. Тадқиқот натижаларига асосланиб, шифокорлар ва фармацевтлар бу таблеткаларни сотмаслик кераклигини айтмоқда.
Мавзуга доир: Тумовми? Ундан халос бўлишга ёрдам берадиган 6 та маҳсулот
Изоҳ (0)