• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Анд тоғларидаги ҳалокат сабаб ўлган инсонлар гўштини еб, 73 кун жон сақлаган йўловчилар ва СССР собиқ ички ишлар вазири Бериянинг отилиши. Кун хронологиясида 23 декабрь

    23 декабрь санасига боғлиқ диққатга сазовор воқеалар қаторидан Анд тоғларида ҳалокатга учраб, 73 кун давомида совуқда жон сақлаган йўловчилар ҳамда СССР собиқ ички ишлар вазири Лаврентий Бериянинг отилишига оид фактлар ўрин олган.

    Одам гўштини еб, омон қолишга мажбур бўлган йўловчилар

    Бундан 50 йил олдин 23 декабрь куни Air Force компаниясининг Анд тоғларида ҳалокатга учраган 571-рейсида омон қолган 16 киши 73 кундан кейин қутқарилган эди. Улар омон қолиш учун ҳалок бўлган йўловчиларнинг жасадлари билан озиқланишга мажбур бўлган.

    Фото: AP Photo

    Фото: AP Photo

    Fairchild FH-227D самолёт регби бўйича Old Christians ҳаваскор жамоаси томонидан ижарага олинганди Спортчилар Сантьягога кетаётган бўлган — у ерда инглизларнинг Old Boys жамоасига қарши учрашув ўтказилиши керак эди. Самолёт бортида жамоанинг 19 вакили, уларнинг оила аъзолари, дўстлари ва мухлислар — жами 40 киши ҳавога кўтарилган, парвозни беш нафар экипаж аъзоси таъминлаган. Парвоз йўли Анд тоғлари устидан ўтганди.

    Самолёт Монтевидеодан 1972 йил 12 октябрь куни ҳавога кўтарилган. Бироқ барчаси кутилганидек бўлмаган: тоғ тизмаси устидаги бўрон фронти туфайли экипаж Аргентинанинг Мендоса шаҳрига фавқулодда қўнишни амалга оширган. Циклон тинчимагани сабаб улар тунни ўша ерда ўтказган. Парвозни давом эттиришга эртаси куни соат 14:18 да рухсат беришган. Учувчи радиоалоқа орқали Маларгеу аэропорти диспетчерларига соат 15:12 да Планчон довонига етиб боришларини айтган: у ердан Курико шаҳрига учиш ва Сантьяго йўналишида пастлашни бошлаши мумкин эди.

    Ҳисоб-китоблардаги хатолик сабаб экипаж пастлаш учун муддатидан олдин рухсат сўраган. Кейинроқ аниқланишича, учувчи самолёт парвозини сезиларли даражада секинлаштирган кучли шамолни ҳисобга олмаган. Натижада лайнер циклонга тўғри келиб қолган ва учувчи самолётни кўр-кўрона бошқарган. Шу боис тўқнашувдан қочиш имконсиз эди.

    Фото: AP Photo

    Фото: AP Photo

    «Парвоздан тахминан 90 дақиқа ўтиб, биз ҳаво ўрасига тушиб қолдик, кейин янада битта чуқурроғига дуч келдик ва учувчи ‘менга куч беринглар’, деб бақирди. Самолёт тоғ томон кетаётганини ҳис қилардим. Кейин қаттиқ гумбурлаш эшитилди, қанот қояга урилди. Бошимни оёқларим орасига яшириб, кўзларимни юмдим. 24 ёшимда ўлиб кетишимга ишончим комил эди», — дея эслайди Хосе Луис Инсиарте исмли йўловчи.

    Самолёт қояга урилган заҳоти иккала қаноти ва дум қисмидан ажралган. Фюзеляжнинг қолган қисми 725 метр баландликдан музликка қулаган. Ҳалокат оқибатида ўндан ортиқ йўловчи ҳалок бўлган: биринчи тўқнашув вақтида салондан бир неча киши тушиб қолган, яна беш нафари — қулаганидан кейин. Эртаси кунгача 27 киши омон қолган, аммо айрим йўловчи ва бир нафар экипаж аъзоси учун тан жароҳати ҳалокатли эди. 24 кишига деярли ҳеч қандай шикаст етмаганди.

    Нандо Паррадо исмли омон қолган йўловчининг ёзишича, ҳалокатнинг дастлабки соатларида «ҳеч нимани ҳис қилишмаган — на қўрқув, на ғам-алам, на вақтнинг ўтаётгани, фақат қора ва мутлоқ тинчлик».

    Тирик қолган йўловчилар қутқарувчилар келишини кутишга қарор қилган. Улар фюзеляж бўлаклари орасига яшириниб, чамадонлардан ҳимоя девори кўтарган ва қутқарувчиларнинг профессионаллигига умид қилган. Шу билан бирга, самолёт бўлаклари орасидан топилган радиоприёмник йўқолган самолёт қидирилаётгани тўғрисида хабарларни узатиб турган. Операцияга учта давлат — Уругвай, Аргентина ва Чили қутқарувчилари жалб этилган.

    Фото: AP Photo

    Фото: AP Photo

    Йўловчилар ўзларининг тезда топилишига мутлақ ишонган, аммо бу содир бўлмайди. Муаммо шундаки, ҳеч ким лайнернинг аниқ маршрутини билмаган, ҳатто учувчи ҳам пастлаш вақтида диспетчерга хато маълумот берганди. Ҳаводан туриб ҳалокат жойини кузатиш эса деярли имконсиз бўлган: оқ самолёт музликлар билан бирлашиб кетганди.

    Қарийб 30 киши дунёдан егулик, сув ва иссиқ кийимларсиз узилиб қолганди. Бунинг устида улар қулаган баландликда кислород даражаси кам бўлган, нафас олиш қийин эди. Регби жамоасининг шифокори самолёт қулаганида ҳалок бўлган, шу сабабли унинг мажбуриялари нопрофессионаллар — тиббиёт коллежининг биринчи босқичида ўқийдиган икки регбичи зиммасига тушган.

    Сув билан боғлиқ масала тезда ҳал этилган: бир нечта металл бўлаклари тахланиб, улар устига тўпланган қор қуёшда эритилган. Ҳақиқий муаммо — егулик эди. Самолёт озиқ-овқатга тўла бўлган тақдирда ҳам бир неча кунга етарди холос. Омон қолганларга эса ўзини тиклаб олиши ва экстремал совуқда музлаб қолмаслик учун энергия талаб этиларди.

    Егулик захиралари тугаганида, ҳалокатга учраган самолёт йўловчиларига ёмон хабар етиб келади: қидирув-қутқарув операциялари тўхтатилганди.

    Омон қолганлар биринчи экспедицияни тузади: уч нафар эркак самолётнинг ажралиб тушган дум қисмига етиб бориб, у ердаги бироз егулик ва кийим-кечакларни топиб қайтиши керак эди. Улар Чили томон ҳаракатланишни режалаштирган, бироқ музлама эркакларни ортга қайтишга мажбур қилади. Фюзеляжга аккумуляторни олиб келиш режаси ҳам омадсиз кечади — у жуда оғир эди.

    Тирик қолганлар очиликда ўзларининг ҳалок бўлган дўстлари жасадларини ейишга мажбур бўлади. Самолётда учган деярли барча католик эди ва бу фикрни қабул қила олмаган. Аммо очликни енгиб ўтишнинг бошқа иложи бўлмаган. Йўловчилардан бири кейинчалик қолганлар омон қолиши учун агарда ўзи ўлиб қолса жасадини ейишлари мумкинлигини айтганини тан олган.

    «Инсон гўштини ейиш осон эмас. Мияни бу ишни қилишга мажбурлаш керак. Оғзимни оча олмаганман, кейин эса қийинчилик билан чайнаган гўштларимни ютишга мажбурлаганман», — деганди Хосе Луис Инсиарте.

    Фото: AP Photo

    Фото: AP Photo

    12 декабрь куни Нандо Паррадо, Антонио Визинтин ва Роберто Канесса бутун дунёга Fairchild FH-227D йўлочилари омон қолганини айтиш ва қутқарувчиларни олиб келиш учун Чили томонга йўл олади. Икки кундан кейин Визинтин икки кундан кейин ортга қайтган, аммо паррадо ва Канесса касаллик ҳамда қийинчиликларга қарамай, аҳоли пунктига қадар етиб борган. Тўққиз кундан кейин уларни Серхио Каталана исмли маҳаллий аҳоли қарши олган ва у расмийларга ҳалокатдан омон қолганлар ҳақида маълумот берган.

    Тирик қолган йўловчиларни вертолётларда икки кун давомида эвакуация қилишга тўғри келган — ноқулай об-ҳаво шароити сабаб тезроқ ишлаш имконсиз эди. Омон қолганлар содир бўлган воқеа ҳақида матбуотга батафсил сўзлаб берган, кейинчалик бу бўйича бир нечта китоб ҳам ёзилган.

    Бериянинг отилиши

    1953 йил 23 декабрь куни Москвада СССР собиқ ички ишлар вазири Лаврентий Берия ва унинг атрофида бўлган олти киши отиш йўли билан қатл этилганди.

    Фото: «ТАСС»

    Фото: «ТАСС»

    Сталиннинг ўлимдан кейин Берия улкан ҳокимиятни қўлга киритади. У ва ниҳоят СССР Вазирлар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосарига айланган, шу билан бирга, ўз таркибида милициядан ташқари, разведка, контрразведкани бирлаштирган ИИВни бошқарарди. Бу эса Бериянинг Кремль раҳбариятида ҳамкасбларини қўрқувга солиши табиий эди.

    «Халқлар отаси»нинг вафотидан кейин Берия махсус хизматларни ўз тарафдорлари ёрдамида бошқарган. Давлат хавфсизлиги халқ комиссариатини унга содир бўлган Всеволод Меркулов бошқарган, НКВД аппаратидаги аксарият амалдорлар Берияга содиқ эди. Аммо 1946 йил мартда Сталин давлат хавфсизлиги тизимида ўзгартиришларни амалга оширган. Давлат хавфсизлиги вазирлигига «Смерш» ҳарбий контрразведкаси қўшилган ва унга Абакумов бошчилик қилган.

    1951 йилда Берия Маленков билан бирга Абакумовнинг лавозимдан четлатилиши ва ҳибсга олинишига эришган.

    Фото: «ТАСС»

    Фото: «ТАСС»

    Берия собиқ советлар тарихидаги энг хавфли ва кучли кадрлардан бири эди. У келиб чиқиши билан ҳам Сталинга яқин бўлган. Зийрак, ўз ишининг устаси эди. Гарчи 1945 йили давлат хавфсизлик хизмати раҳбарлигидан кетган бўлса-да, тез орада Сталиннинг биринчи ўринбосарига айланди ва хавфсизлик хизматини назоратда ушлашда давом этди. Бундан ташқари, сиёсий бюро аъзосига айланди. Хавфсизлик хизматида ишлаган бирор раҳбар бундай юксак ишонч ва ҳурматга эга бўлмаганди.

    9 мартда Сталиннинг дафн маросимини ташкил этади. Дафн маросимини ташкил этиш гуруҳи раҳбари этиб Хрушчёв тайинланган. Маленков, Берия ва Молотовларга сўнгги сўз берилган. Улар Сталинни сўнгги манзилга кузатишда сўз олиб, марҳумнинг босиб ўтган йўлини қисқа сатрларда эслаб ўтишдан ташқари собиқ советлар давлатининг келажаги қандай бўлиши ҳақида ҳам гапириб ўтган.

    14 март куни коммунистлар партиясининг навбатдаги пленуми ташкил этилади. Бу пленумда энди Маленковга ташланиб қолишган. Натижада уни партия раҳбарлигидан воз кечиш ҳамда оддий котиб бўлиб қолишга рози қилишади. Хрушчёв эса давлат раҳбари сифатида фаолият юритадиган бўлади.

    1953 йил 17 июнда Германияда ишчиларнинг норозилик акциялари юзага келган. Бу акциялар мамлакатнинг бир нечта шаҳарларида ташкил этилганди. Берия бу намойишларга барҳам бериш ниятида бир неча кунга Германияга жўнаб кетган. Ана шундан Хрушчёв, Маленков ва Булганин унумли фойдаланиб қолиш илинжида Берияга қарши коалиция тузишга муваффақ бўлган. Берияни қамоққа олиш учун эса жуда обрўли ва бақувват шахслар, куч талаб этиларди. Бу ролга маршал Жуков муносиб деб топилади. Жуков ўшанда мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият юритарди.

    25 июнь куни Жуковни президиум йиғилишига чақиришган ва Маленков, Хрушчёв Берия давлат тўнтаришига тайёргарлик кўраётгани, шунинг натижасида президиумдагиларнинг барчасини йўқ қилиш пайига тушганини маълум қилган. Кейин эса Жуковга Берияни эртанги йиғилиш пайтида қамоққа олиш вазифаси топширилган.

    Фото: «ТАСС»

    Фото: «ТАСС»

    Бу ҳақиқатан ғалати қарор эди. Сабаби, ҳарбийлар ўшанда сиёсатга умуман аралашишмасди. Бу тахлит ишларни чекистлар амалга оширарди. Дарҳол Москва шаҳрига бир нечта ҳарбий қисмлар жойлаштирилган. Уларнинг вазифаси Берияга тегишли кучлар қаршилик кўрсата бошласа, барчаларини сиқувга олишдан иборат эди. Барчаси тахт қилиб қўйилган. Йиғин бошланишидан бир неча ўн дақиқа олдин махсус алоқа воситалари ишлашдан тўхтатилган.

    Берияни қўлга олиш операцияси режасига кўра, бир гуруҳ генераллар алоҳида хонада ўтирган. Уларни йиғин бўлаётган залга махсус сигнал ёрдамида чақириб олишган. Жуков бошчилигидаги генераллар шу ерда Берияни қамоққа олган.

    Берия устидан суд мажлиси 1953 йил 23 декабрда ташкил этилган. У қўйилган айбловларни бўйнига олмаган бўлса-да, суд қатл этиш ҳақида ҳукм эълон қилган. У билан бирга ички ишлар соҳасидаги кўплаб юқори лавозимли шахслар ҳам шу куннинг ўзида қатл этилган.

    «Кун хронологияси» лойиҳаси доирасида ҳар куни эрталаб соат 09:30 да ушбу санага боғлиқ энг муҳим ва қизиқарли воқеалар ёритиб борилади.

    Мавзуга доир: Жосусликда айбланган француз капитани — «Дрейфус иши», Россияда учта поезд тўқнашуви ва АҚШ ядровий ҳужум уюштирадиган СССРдаги нишонлар рўйхати. Кун хронологиясида 22 декабрь

    23.12.2022, 09:30   Изоҳ (0)   36761
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Пригожин «Вагнер» гуруҳи КХДРдан қурол-яроғ олаётгани ҳақидаги хабарларни уйдирма деб атади. Шимолий Корея ҳам раддия эълон қилди

    23.12.2022, 09:29

    Зеленский АҚШдан қайтишда Польша президенти билан учрашди

    23.12.2022, 09:04

    Исроил кучлари фаластинлик футболчини отиб ўлдирди

    23.12.2022, 07:31

    «Вагнер» гуруҳи КХДРдан ракета ва ўқ-дорилар сотиб олди — Reuters

    22.12.2022, 23:59

    Путин: «Мақсадимиз — урушни тугатиш»

    22.12.2022, 23:18

    «Дарё» кундалигида 22 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар

    22.12.2022, 22:06
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35

    АҚШда Facebook’да Трампга таҳдид қилган эркак қамоққа олинди

    Дунё | 12 июл, 21:35

    Шарфга ўралиб қолган раққоса, бедарак йўқолган бош вазир — ғайриоддий ва шубҳали тарзда ҳалок бўлган дунё машҳурлари

    Дунё | 12 июл, 21:16
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.