Украина президенти Владимир Зеленский АҚШдан қайтишдан польшалик ҳамкасби Анжей Дуда билан учрашди. Бу ҳақда Украина етакчиси сайтида хабар берилди.
Президентлар Польшанинг Жешув шаҳрида кўришди, у ерда Дуда рафиқаси Агата билан бирга Рождество арафасида аскарлар ва офицерлар билан мулоқот қилган эди. Зеленский ва Дуда 2022 йил якунларини ва Россия ҳарбий операциясини муҳокама қилди. Украина мудофаа қобилиятини кучайтириш ва гуманитар масалаларга урғу берилди.
Зеленский Дудага «Польша ва унинг фуқаролари томонидан украиналикларга берилаётган катта кўмак» учун миннатдорлик билдирди. Етакчилар келажак учун стратегик режалар ва икки томонлама алоқалар ҳақида гаплашиб олди.
Эслатиб ўтамиз, 21 декабрь куни Зеленский АҚШга келиб, Америка президент Жо Байден билан учрашди. Қўшма матбуот анжуманида Зеленский Киев ва Вашингтон алоқаларида ҳақиқий иттифоқчилик босқичи бошланганини айтди ва Patriot тизимларини ўз ичига олувчи янги ёрдам пакетини «ажойиб янгилик» деб атади. Украина президенти АҚШ Конгресси 45 миллиард долларлик ёрдам пакетини маъқуллашига умид билдирди.
Изоҳ (0)