• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Дарё» кундалигида 22 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар

    «Дарё» нашри 22 декабрда Ўзбекистон ва жаҳонда содир бўлган энг муҳим воқеаларни эътиборингизга ҳавола этади.

    Нима учун Греция Беларусьдан келадиган самолётлар учун ўз ҳаво ҳудудини ёпмоқда?

    Греция Беларусдан келадиган самолётлар учун ўз ҳаво ҳудудини ёпди ва миллий авиаташувчиларига Беларусга парвозларни тақиқлади. Бу ҳақда Pentapostagma нашри Греция фуқаро авиацияси бошқармаси (HCAA) баёнотига таяниб хабар берди.

    Беларусь самолётларига «Греция республикаси ҳудудига қўниш, ундан кўтарилиш ёки унинг устидан учиб ўтиш тақиқланади». Фавқулодда вазиятлар, шунингдек, гуманитар ва тиббий самолётлар учун истисно мавжуд.

    Журналистларнинг тушунтиришича, Греция расмийларининг қарори Беларуснинг Украинадаги урушда иштирок этиши мумкинлиги ҳақидаги хавотирлар билан боғлиқ. Беларусь Минск Украинадаги можарода иштирок этиш ниятида эмаслигини бир неча бор таъкидлаган.

    Аммо сўнгги ойларда мамлакатда Россия жангчилари ва қуроллари, жумладан, танклар ва бронетранспортёрлардан иборат минтақавий қўшинлар гуруҳи жойлаштирилди. 20 декабрь куни Москва ва Минск ягона мудофаа майдонини яратишга келишиб олди. Айни вазиятда CNN журналистлари хабар беришича сунъий йўлдошдан Россия Арктикадаги ҳарбий базаларини кучайтираётгани аниқланган.

    Зеленский АҚШга ташрифдан кўзлаган мақсадларига эриша олмадими?

    Украина президенти Владимир Зеленский АҚШга ташрифидан кўзланган мақсадга эриша олмади, у ҳужум операцияларини олиб бориш учун замонавийроқ қурол-яроғлар олишни режалаштирган эди. The Washington Post газетасида эълон қилинган мақолада шундай фикрлар билдирилди.

    Нашр фикрича, икки давлат раҳбарининг музокаралардан кўзлаган мақсадлари турлича бўлган. Хусусан, Зеленскийнинг мақсади келаси йилда «Украинанинг йирик ҳужум операцияларини бошлаш қобилиятини ошириш учун янада кучлироқ қурол-яроғ»ни қўлга киришдан иборат бўлган. «Ҳеч бўлмаганда, қисқа муддатли истиқболда у бунга эриша олганидан дарак берувчи белгилар деярли кўринмади», — деб таъкидлайди мақола муаллифлари.

    Ўз навбатида, Вашингтон маъмурияти Зеленский «дипломатия ҳақида қандай фикрда экани бўйича муҳокамалар»ни сабрсизлик билан кутган, бу ҳақда газетага Оқ уйдаги манбаси маълум қилган. «У ҳозир қайси босқичда тургани, музокаралар жараёнини тезлаштириш мумкин бўлиши учун Киев максимал даражада кучли позицияда турганига ишонч ҳосил қилиш учун унга нима кераклиги — шуларни муҳокама қилишни кўзлаган», — дея қўшиб қўйди нашр манбаси.Зеленскийнинг ўзи эса Украинага «ажойиб янгиликлар» билан қайтаётганини маълум қилди.

    Шунингдек, Зеленский АҚШ Конгресси 45 миллиард долларлик ёрдам пакетини унинг таркибидан қатъий назар қўллаб-қувватлашига умид билдирган. Президент Украинанинг вазифаси — мамлакат инфратузилмасига нисбатан давом этаётган зарбалар фонида қишдан ўтиб олиш эканини айтган.

    Тоғли Қорабоғда Россия тинчликпарвар кучлари ўз вазифасини бажармаганликда айбланмоқда

    Арманистон бош вазири Никол Пашинян Озарбайжон томонидан Лочин йўлаги ёпиб қўйилгани сабаб Тоғли Қорабоғда оғир гуманитар вазият юзага келганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Арманистонни Қорабоғ ҳудуди билан боғлайдиган ягона йўлнинг тўсиб қўйилиши ортидан у ерда озиқ-овқат муаммоси бошланган.

    «Бокунинг ҳаракатлари ноқонунийдир ва халқаро мажбуриятларни, хусусан, 2020 йил 9 ноябрдаги уч томонлама баёнот қоидаларини бузади», — деди Пашинян Арманистон Вазирлар Маҳкамаси мажлисида.

    Арманистон бош вазири, шунингдек, Россия тинчликпарвар корпуси кучларини ўз мажбуриятларини бажармаётгани учун танқид қилди. «Албатта, бу Озарбайжоннинг ҳаракатлари билан боғлиқ, аммо бу масаланинг моҳиятини ўзгартирмайди. Россия тинчликпарвар кучларининг у ерда бўлишидан асосий мақсад — ноқонуний ҳаракатларга йўл қўймаслик ва Лочин йўлагини назорат остида ушлаб туриш», — деган бош вазир.

    3 декабрь куни Тоғли Қорабоғ вакиллари Озарбайжон ҳарбийлари республика пойтахти Степанакертни Арманистон билан боғловчи Лочин йўлагини тўсиб қўйганини маълум қилди. Россия тинчликпарвар кучлари автомагистрални очиш учун музокараларга киришиши керак эди. 12 декабрь куни Озарбайжон фуқароларининг Озарбайжон назорати зонасидан ташқаридаги конда қазиб олинган рудани минтақадан экспорт қилишни тўхтатишни талаб қилувчи норозилиги туфайли Лочин йўлаги транспорт ҳаракати учун ёпилди.

    13 декабрь куни Озарбайжон Арманистондан Тоғли Қорабоғга газ етказиб берилишини тўхтатди.

    Ўзбекистонда қисқартириладиган вазирликлар учун таклифлар берила бошлади

    Иқтисодчи Абдулла Абдуқодиров «Дарё» мухбирига берган интервьюсида айрим вазирлик ва идораларни қисқартириш ҳамда бирлаштириб юбориш масаласида фикр билдирди.

    «Ғазначиликни Молия вазирлигидан алоҳида чиқариб, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси билан бирлаштириб юбориш керак. Иқтисодиёт вазирлиги билан Молия вазирлигини ҳам бирлаштирса бўлади.

    Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигини Инвестициялар ва саноат вазирлигига айлантириш лозим. Чунки саноат сиёсати яққол кўринмаяпти. Тоғ-кон саноатида қилинаётган катта ишларга президент ҳам эътибор берди. Нима учун бу ишларни қиляпмиз? Хўп, мисни ишлаб чиқарайлик. Кейин уни нима қиламиз, маҳсулотни қайта ишлаш масаласи ҳам бўладими ёки йўқ? Саноат сиёсати бугун биз учун жуда долзарб масала. Лекин уни инвестициядан ташқари ҳолда кўриш имконияти йўқ.

    Шу билан бирга, бугун ижтимоий ҳимояга жавоб берадиган вазирлик ҳам керак. Тўғри, бундай вазирлик бир пайтлар бўлганди. Менимча, Меҳнат вазирлиги билан ижтимоий ҳимоя вазирлигини битта қилиб ташкил этиш мумкин. У камбағалликни қисқартиришга ҳам жавоб бериши керак», — дейди иқтисодчи.

    Аввалроқ президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда вазирлик ва идоралар сони ҳозирги 61 тадан 28 тагача камайтирилишини, давлат хизматчилари сони ҳам босқичма-босқич 25-30 фоизга қисқаришини айтганди.

    22.12.2022, 22:06   Изоҳ (0)   11613
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Марсда энергия ишлаб чиқариш учун етарлича шамол борлиги аниқланди

    22.12.2022, 21:34

    Қирғизистон ТИВ аҳолини Тожикистонга бормасликка чақирди

    22.12.2022, 20:59

    «Тинчлик истасанг, урушга тайёрлан»: Лукашенко нега Украина яқинида ҳарбий машғулотлар ўтказаётганини айтди (видео)

    22.12.2022, 20:26

    Евроиттифоқ «Толибон» ҳаракатини инсониятга қарши жиноятда айблади

    22.12.2022, 19:48

    Туркманистонда янги қурилаётган шаҳарга Арқадағ номи берилди

    22.12.2022, 19:07

    Сергей Шойгу «махсус операция зонасига боргани» маълум қилинди (видео)

    22.12.2022, 18:17
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қора седана: табиий доривор ўсимликнинг илмий асосланган шифобахш хусусиятлари

    Маслаҳатлар | 23 август, 16:25

    Ўзбекистонда неврология соҳасида янги лойиҳага старт берилди

    Ўзбекистон | 23 август, 16:05

    Конго ҳарбий прокурори собиқ президент Кабилага ўлим жазоси берилишини талаб қилмоқда

    Дунё | 23 август, 15:45

    Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA Nations Cup-2025 турнири учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди (фото)

    Спорт | 23 август, 15:37

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.