Қозоғистонда Россия президентининг қўриқлаш хизмати собиқ ходими ҳибсга олинди. Бу ҳақда «НУР.кз» хабар берди.
Остона прокуратурасига кўра, эркак Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан чегарани ноқонуний кесиб ўтгани ва хизматдан қочгани учун қидирувга берилган.
«Уни узоқ муддатга ҳибсда сақлаш масаласи Қозоғистон жиноят-процессуал қонунчилиги нормаларига мувофиқ ҳал қилинади», — дейилади пойтахт прокуратураси хабарида.
Қозоғистондаги Россия фуқароси прокурорларнинг илтимосномасидан сўнг ҳибсга олинганди. У Россия хавфсизлик хизматининг Сибир федерал округидаги махсус алоқа ва ахборот бўлимида смена бошлиғи бўлиб ишлаган. Қўлга олинган эркак Путиннинг ҳукумат алоқаларига масъул эди ва давлат сирларига кириш ҳуқуқига бўлган. Шу сабабли унга мамлакатдан чиқиш тақиқланганди.
Аввалроқ Россия президенти тансоқчилари билан алоқаси бор манба Путиннинг қароргоҳида зинадан йиқилиб тушганини айтганди. Ҳодиса президентнинг шахсий қўриқчилари кўз ўнгида содир бўлди, улар зудлик билан Путинга ёрдам берган.
Уч нафар хавфсизлик ходими Путинни диванга ўтқизган ва қароргоҳдаги навбатчи шифокорларни чақирган.Тез тиббий ёрдам ходимлари бир неча дақиқадан сўнг етиб келган.
Изоҳ (0)