Россия махсус хизматлари Украина разведка раҳбари Кирилл Буданов ва мудофаа вазири Алексей Резниковга суиқасд уюштиришга тайёргарлик кўрган. Бу ҳақда Украина хавфсизлик хизмати раҳбари Василий Малюк 1+1 телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
Малюкнинг сўзларига кўра, Россия Украинанинг юқори мартабали амалдорларини йўқ қилмоқчи ва бу борадаги ишлар давом этмоқда.
«Биз ҳамма нарсани очиқламаймиз, чунки улар шармандали амалиётидан сабоқ олади. Улар нафақат мен учун, балки мамлакатимиздаги кўплаб юқори лавозимли амалдорлар учун ишлайди. Нисбатан яқинда акам Кирилл Буданов ва мудофаа вазири Резниковга суиқасд уюштирилди», — деди Малюк.
Украина хавфсизлик хизмати раҳбари Россия суиқасдни бажариши керак бўлган ижрочини юборганини айтди. Малюк ижрочини Украинага учинчи давлат орқали кирмоқчи бўлганида қўлга олинганини таъкидлади. Бундан ташқари, Россия украиналик ҳарбийни йўқ қилиш учун 100 минг доллар тўлагани айтилмоқда.
The Wall Street Journal газетаси 16 декабрь куни мақола чиқарди, унда Украина махсус хизматларига таяниб, Путин Чеченистон раҳбарига Киевда ҳукумат бинолари жойлашган даҳани эгаллаб олиб, Зеленскийни ўлдиришни буюргани ҳақида ёзди. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков ушбу маълумотларни сафсата деб атаганди.
25 февраль куни, Украинада жанговар ҳаракатлар бошланганидан кейин бир кун ўтиб, Владимир Зеленский Россия унга нисбатан суиқасд тайёрлаётганини ва уни «биринчи рақамли нишон» деб ҳисоблашини айтганди. Ўша куниёқ Дмитрий Песков Россия Владимир Зеленскийни Украина президенти деб тан олишини маълум қилди.
Изоҳ (0)