Энергетика вазирлиги 2022 йилнинг январь—ноябрь ойларида республикада ишлаб чиқарилган ва истеъмолчиларга етказиб берилган электр энергияси ҳажми бўйича маълумот эълон қилди.
Қайд этилишича, бу вақт давомида жами 67,2 млрд кВт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилган. Бу 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 2,8 млрд кВт-соатга ёки 4,4 фоизга кўпни ташкил қилади.
Январь ноябрь ойларида республика истеъмолчиларига 56,4 млрд кВт-соат электр энергияси етказиб берилган бўлиб, бу 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 3,4 млрд кВт-соатга ёки 6,3 фоизга кўпни ташкил этган.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)