Ўзбекистонда иш стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар рақамлаштирилган фуқароларга фақат паспорт ёки ID-карта билан давлат пенсияси тайинланиши мумкин. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бошқарма бошлиғи Камолиддин Ҳожибеков маълум қилди.
Қайд этилишича, маълумотлар тўлиқ ёки қисман рақамлаштирилган, меҳнат фаолиятини давом эттираётган фуқаролар иш жойида кадрлар бўлимига мурожаат қилиб, меҳнат дафтарчаси ҳамда диплом маълумотларини «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексига киритишни талаб қилиши ҳамда тўғри киритилгани бўйича текшириб чиқиши керак.
Меҳнат фаолиятини тугатган фуқаролар исталган Бандликка кўмаклашиш марказларига мурожаат қилиши ҳамда меҳнат дафтарчасидаги маълумотларни «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексига киритиш хизматидан фойдаланиш ҳуқуқига эга. Ушбу хизмат бепул амалга оширилади.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)