• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Дарё» кундалигида 20 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар

    «Дарё» нашри 20 декабрда Ўзбекистон ва жаҳонда содир бўлган энг муҳим воқеаларни эътиборингизга ҳавола этади.

    Путин Лукашенкони Украинадаги урушга қўшилишга кўндира олмадими? Айни пайтда Россия ва Беларусь муносабатлари 

    ISW Россия ва Беларусь раҳбарлари Украинадаги урушни муҳокама қилишдан тийилганига эътибор қаратди. Шу билан бирга, Минск, гўёки, «Ғарбдан хавфга дуч келгани»ни айтди. Ўз навбатида, Путин беларуслик учувчиларни «махсус жанговар каллаклардан иборат ўқ-дорилар»ни қўллашга ўргатиш имкониятини кўриб чиқишни таклиф қилди.

    Айни вақтда Лукашенко Москва С-400 ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари ва «Искандер» мажмуаларини тақдим этишини маълум қилди. Россия президенти сўзларига кўра, томонлар, шунингдек, мудофаа маконини яратишни ҳам муҳокама қилган.

    Эслатиб ўтамиз, 19 декабрь куни Россия президенти Владимир Путин бир неча йил ичида биринчи марта Александр Лукашенко билан учрашиш учун Минскка келди. ISW таҳлилчилари Путин бу билан Украинага қарши урушнинг янги босқичи учун ахборот шароитларини яратишга уринаётганини маълум қилди. Бундан ташқари, Беларусь томонидан ҳужум имкониятлари ҳам истисно қилинмаганди.

    Ўз навбатида, Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа хизмати котиби Алексей Даниловнинг фикрича, Путин ўз ташрифи чоғида Лукашенкога босим ўтказиб, унинг Беларусь қўшинларини Украинага қарши урушга юборишга имкон беришига эришмоқчи бўлган, бироқ Минск уруш қилишни истамаган.

    Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин мамлакатнинг Беларусни «ўзлаштириб олиш», «ўзига сингдириб олиш» режаларини рад этган ва буни сафсата деб атаган эди. «Гап ўзлаштириб олишда эмас, масала иқтисодий сиёсатни келишиб олишда, худди бошқа кўплаб интеграцион бирлашмаларда бўлгани каби», — дея Путин бундай миш-мишлар ҳақидаги саволларга жавоб берди.

    Жаҳондаги айни вазиятда БМТ қайси тарафнинг таҳдидларига ён бермоқда?

    АҚШ Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош котиби Антониу Гутерришни «Россия таҳдидларига очиқдан очиқ ён беришда» ва Россиянинг Украинага ҳужум учун чиндан ҳам Эрон дронларидан фойдаланаётганини текшириш бўйича миссия жўнатмаганликда айблади.

    Бир қатор давлатлар БМТдан тергов ўтказиш учун Киевга гуруҳ юборишни талаб қилдиБуюк Британия, Франция, Германия, АҚШ ва Украина Эронда ишлаб чиқарилган учувчисиз учоқларнинг Россияга етказиб берилиши БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 2015 йилда қабул қилинган резолюциясини бузиш эканини даъво қилмоқда. Улар Гутерришнинг Киевга текширув учун расмийлардан иборат гуруҳ юборишини истамоқда.

    Ўз навбатида, Россиянинг БМТдаги элчиси Василий Небензя бу айбловларни «ҳақиқатдан йироқ» деб атаган ва ташкилотни Ғарб давлатлари босимига бўйсунмасликка чақирган.БМТ Бош котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Розмари Ди Карло БМТ котибиятига ушбу мамлакатлардан ёзма сўровлар келиб тушганини тасдиқлаб, маълумотларни ўрганиш ва хулосаларни Хавфсизлик Кенгашига етказишга ваъда берган.

    Гутерришнинг ўзи эса дронлар масаласи «уруш масаласи бўйича қилинаётган ишларнинг кенгроқ контекстида кўриб чиқилиши, бу ҳолда расмийларни Киевга қачон юбориш кераклиги аниқланиши» ҳақида гапирди.

    Starlink Украинага ёрдам беришда давом этмоқда

    Украина Американинг Space Exploration Technologies Corp. компанияси билан Starlink сунъий йўлдошлари учун 10 мингдан ортиқ терминаллар етказиб бериш ҳақида келишиб олди. Бу ҳақда Украина бош вазири ўринбосари, рақамли трансформация бўйича вазир Михаил Фёдоров маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, терминаллар яқин ойларда етказиб берилади, тўлов бўйича ёрдам беришга эса бир нечта Европа мамлакатлари рози бўлган.

    Bloomberg’га берган интервьюсида Фёдоров SpaceX ва унинг раҳбари Илон Маск «муаммоларга тезкорлик билан жавоб қайтараётгани» ва Украинага ёрдам кўрсатаётганини айтди. Вазирнинг сўзларига кўра, у америкалик бизнесмен билан тўғридан-тўғри мулоқот қилган. «Маск Украинани қўллаб-қувватлашда давом этишига ишонтирди. Бизда катта кўламли ўчишлар бўлганида, ўша куниёқ унга ёздим, у эса зудлик билан жавоб қилиб, бир қанча чоралар кўришга ҳам улгурди», — деди Михаил Фёдоров.

    Унинг аниқлик киритишича, Россия ҳарбий операцияси бошланганидан буён Украина қарийб 22 мингта Starlink антенналарини қўлга киритган. Вазир Янги партияни етказиб бериш ҳақида«айни пайтда барча молиявий масалалар ҳал қилинган»ини қўшиб қўйган.

    Starlink тармоғи Украинада уруш бошланганидан кейин кўп ўтмай ишга туширилган эди. Коммуникация инфратузилмаси ўққа тутилиши шароитида у мамлакат мудофаа қобилияти учун муҳим аҳамиятга эга: ундан украиналик ҳарбийлар ҳам фойдаланади. Айни вақтда, компания кўпчилик хизматларни бепул тақдим этмоқда.

    Ўзбекистонда 2023 йил «Инсонга эътибор ва сифатли таълим» йили деб эълон қилинди. Келаётган йилда Ўзбекистонликларни қандай ўзгаришлар кутмоқда?

    Бугун 20 декабрь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга мурожаатнома йўллади. Давлат раҳбари 2023 йилни «Инсонга эътибор ва сифатли таълим» йили деб эълон қилди.

    «Ушбу соҳада бошлаган ислоҳотларимизни давом эттиришимиз, таълим даргоҳларида ўқитувчи ва мураббийлар билан кўпроқ мулоқот қилиб, сифатни ошириш бўйича улар қўйган масалаларни биргаликда ҳал қилишимиз керак. Келгуси йил Давлат дастурига халқимиз кўтарган барча масалаларни аниқ ечимлари билан киритишимизда депутат ва сенаторлар, маҳалла вакиллари, зиёлилар, ёшлар, тадбиркорлар ва кенг жамоатчилигимиздан фаол бўлишларини сўрайман», — деган Шавкат Мирзиёев.

    Президент келгуси йилда олийгоҳлар учун имтиёзли таълим кредитларига ресурслар 2 баробар кўпайтирилиши ва 2023- ўқув йилидан барча вилоятлар ва Тошкент шаҳри мактабларида ҳам бепул овқатланиш жорий этилиши ҳақида маълум қилди.

    Ҳозирда долзарб масала ҳисобланган энергетика соҳасидаги муаммоларга тўхталар экан Шавкат Мирзиёев йил бошидан қуввати 1,5 минг мегаваттли 7 та электр станцияси ишга туширилганини айтди. «Келаси йилда яна 4,5 минг мегаваттли 11 та йирик лойиҳани якунига етказамиз. Жумладан, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Фарғона ва Тошкент вилоятларида барпо этиладиган қуёш ва шамол электр станциялари ҳисобига, қўшимча 14 миллиард киловатт электр ишлаб чиқарилади. Бу орқали хонадонларга бериладиган электр энергияси 50 фоизга кўпаяди», — деган президент.

    Шунингдек давлат раҳбари иқтисодиёт, соғлиқни сақлаш ва суд-прокуратура йўналишларида ҳам қатор ўзгаришлар ҳақида эълон қилган. Ўзбекистон президенти 2023 йилда ихчам ва самарали давлат бошқарув тизимига ўтишни таклиф қилиб,вазирлик ва идоралар сони ҳозирги 61 тадан 28 тагача камайтирилишини маълум қилди.

    20.12.2022, 23:35   Изоҳ (0)   13701
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Толибон» аёлларнинг университетда таҳсил олишини тақиқлади

    20.12.2022, 23:16

    Британия мудофаа вазири: «Россия дронлар эвазига Эронга илғор ҳарбий қисмлар бермоқчи»

    20.12.2022, 23:09

    «Ҳар қандай сценарийга тайёрмиз» — Украина ТИВ Путин ва Лукашенконинг учрашувига изоҳ берди

    20.12.2022, 21:35

    Олимлар Ерга ўхшаш иккита сайёрани аниқлади (фото)

    20.12.2022, 21:32

    «Толибон» аъзолари аёлларни омма олдида қамчилади

    20.12.2022, 21:10

    Афғонистонда 80 киши номаълум касалликка чалинди, икки бола вафот этди

    20.12.2022, 20:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Саломатлик ҳақидаги замонавий тиббиёт аллақачон инкор қилган янглиш фикрлар

    Саломатлик | 13 июл, 08:39

    Путин Эронни яширинча уранни бойитишдан воз кечишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 08:25

    Ўзбекистонда муомалага чиқарилган банк карталари сони кескин ўсди

    Иқтисодиёт | 13 июл, 08:00

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.