Ижтимоий тармоқларда Касби туманида 23 ёшли аёл ўзини осиб қўйгани ҳақида хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти прокуратураси муносабат билдирди.
Аниқланишича, 18 декабрь куни Касби тумани тиббиёт бирлашмаси томонидан ички ишлар бўлимига «Майманоқ» маҳалла фуқаролар йиғинида яшаган, 1999 йилда туғилган аёл бўйин соҳасидан странгуляцион эгат шилинмаси кўринишидаги жароҳати билан вафот этгани ҳақида хабар берилган.
Марҳуманинг ўлим сабабига аниқлик киритиш мақсадида тегишли экспертизалар тайинланган. Ҳолат бўйича Касби тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракати олиб борилмоқда. Текширувнинг бориши вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.
Хабарларда вафот этган келин ҳомиладор бўлгани, турмуш ўртоғи эса четга ишлаш учун кетгани айтилган.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)