• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12410.99
    • RUB158.38
    • EUR14237.89
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

     «2023 йил жуда мураккаб бўлади» — Жамшид Қўчқоров Ўзбекистонда кутилаётган муҳим иқтисодий ўзгаришлар ҳақида

    Халқаро экспертлар 2023 йил глобал иқтисодиёт учун жуда ҳам мураккаб бўлишини айтмоқда. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари – иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида маълум қилди.

    Жамшид Қўчқоров

    Жамшид Қўчқоров
    Фото: «Дарё»

    Жамшид Қўчқоровнинг айтишича, 2023 йилда Ўзбекистон иқтисодиётида бир қатор ўзгаришлар юз бериши кутилмоқда.

    «ЯИМ жон бошига 2200 долларга етиши мумкин»

    Халқаро экспертлар 2023 йил глобал иқтисодиёт учун жуда ҳам мураккаб бўлишини айтмоқда. Шунга қарамай биз учун келаси йил жуда ижобий натижаларга бой бўлади деган умиддамиз. 2023 йилда Ўзбекистон иқтисодий ўсиши 5,3 фоиз бўлиши прогноз қилинмоқда. Доллар ҳисобида ялпи ички маҳсулотимиз биринчи марта киши бошига 2000 доллардан ошиб, 2200 долларга етиши кутилмоқда.

    2026 йил якунлари билан Ўзбекистон ЯИМни 100 миллиард долларга етказиш мақсад қилинган. Бу рақам яхли ва чиройли. Бунга эга бўлишнинг ўзига хос томонлари бор. Масалан, чет эл инвестори Ўзбекистон ҳақида гапирганда биринчи навбатда мамлакат ЯИМ қанча эканига қизиқади. Бу масштаб эффекти дейилади. Бу жуда аҳамиятли масала.

    «Келаси йили инфляция пасаяди»

    2020 йилда пандемия, 2021 йилда пандемиянинг давоми, 2022 йилда эса икки мамлакат ўртасидаги зиддиятлар, умуман олганда, 3 йилдан бери кўп мамлакатларнинг тинкаси қуриб қолди.

    2021—2022 йилларда 26 та давлат рейтинги пасайди. Бу йил бизда 5,7 фоиз иқтисодий ўсиш кутиляпти. Ҳамма рейтингларимиз барқарор сақланиб қолмоқда. Келгуси йилда инфляцияни жиловлаш муҳим вазифалардан бири.

    Бу йил йиллик инфляция ҳажми 12,3 фоиз бўлса, келаси йили 9,5 фоиз атрофида бўлиши прогноз қилинмоқда.

    «Олтин ишлаб чиқариш кўпайди»

    Бугунги кунга келиб бизни жиддий хавотирга солаётган масалалар йўқ. Саноатни ЯИМдаги улуши 21 фоиздан 28 фоизга ошди. Бу тармоқда 2 миллиондан ортиқ аҳоли банд.

    Олтин ишлаб чиқариш ҳажми охирги 5 йилда 87 тоннадан 105 тоннагача, мис ишлаб чиқариш 110 минг тоннадан 148 минг тоннага кўпайди.

    «Электр энергияси ва табиий газ бозори яратилади»

    Энергетика соҳаси бўйича кўп гаплар айтилди. Бу соҳада қилинаётган ишлар ҳақиқатан кўп. Лекин натижасини бирданига кўра олмаяпмиз. 2023 йилда 1,3 гегаватт қувватга эга хусусий электр станцияси ишга тушади. 2024 йилда 4,7 гегаватт электр станцияси ишга тушади. Бундан 5 йил аввал битта ҳам хусусий электр станциямиз йўқ эди. 2023 йилда эса уларнинг улуши 18 фоизга етади.

    Бу соҳада бозор тамойилларига асосланган ҳаракатлар давом этади. Электр энергияси ва табиий газ учун улгуржи ва чакана бозорлар яратиш бўйича ишлар давом эттирилмоқда. Бир сўз билан айтганда, фақат ислоҳотлар бу соҳага инвестициялар келишига имкон беради. Бозор очилса, инвестиция ҳисобига табиий газ ва электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми кўпаяди. Бундан бошқа йўл йўқ. Бунақа катта маблағларни давлат қарзини кўпайтириш ҳисобига амалга ошириш имкониятига эга эмасмиз.

    Тарифлар бўйича албатта ишлар олиб бориляпти. Бу бўйича нимадир қилиш кераклиги ҳаммага аён. Лекин шуни ишонтириб айтаманки, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган аҳоли қатламлари умуман бу ўзгаришни сезмайди.

    «Даромад солиғи тўловчилар кўпайди»

    Бу йил қишлоқ хўжалигида ғалла бозорини эркинлаштирилиши катта ютуқ бўлди. Ғаллачилар фойдаси 3,3 триллион сўмдан 8,3 триллион сўмга кўпайди. Май ойида ғалла пишгунча унни чакана нархи 5 600 – 6 000 сўм эди, ҳозир 5 300 сўм атрофида. Озиқ-овқат таъминотида тегишли чоралар амалга ошириляпти.

    2022 йилда даромад солиғи тўловчилар сони 400 минг нафарга ошди. Яъни жами ҳисобда улар 5,1 миллион кишига етди. Беш йил олдин бундай солиқ тўловчилар сони 3,8 миллион киши эди.

    19.12.2022, 19:06   Изоҳ (0)   23857
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Навоийда ҳавони ифлослантирган 30 фуқаро жаримага тортилди

    19.12.2022, 18:23

    Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги туннелда чиққан ёнғин юзасидан баёнот берди. 31 киши ҳалок бўлган

    19.12.2022, 18:22

    «Ўзбекнефтгаз»: Schlumberger компанияси жамият мутахассисларини нефть-газ қудуқларини аниқлашда замонавий технологиялардан фойдаланишга оид билим ва малакаларини о...

    19.12.2022, 18:00

    «Келаси йили 4,5 млрд доллар ташқи қарз жалб қилмоқчимиз» — Тимур Ишметов

    19.12.2022, 17:58

    Қозоғистон президенти 2 кунлик давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади

    19.12.2022, 17:09

    Экология партиясига раис сайланди

    19.12.2022, 17:01
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Интер Майами” кейинги босқичга йўл олди. “Порту” — “Ал-Аҳли” баҳсида “голлар отишмаси” юз берди (видео)

    Спорт | 24 июн, 09:16

    Исроилнинг Ғазога ҳужумида 43 нафар фаластинлик ҳалок бўлди

    Дунё | 24 июн, 09:15

    Трамп Исроил ва Эрон сулҳга эришганини айтди. Теҳрон буни рад этди

    Дунё | 24 июн, 09:01

    Исроил Эронга ҳужум тез орада тугаши ҳақида АҚШни огоҳлантирди

    Дунё | 24 июн, 08:33

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” ва “Ботафого” кейинги босқичда. “Атлетико” турнир билан хайрлашди (видео)

    Спорт | 24 июн, 07:44

    Буюк Британия Арктикани “музлатиш” учун 13,4 млн доллар ажратди

    Дунё | 24 июн, 00:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.